«Хавфсиз хонадон» концепцияси жорий этилиши муносабати билан уй-жойлар ва хонадонларга зарур жиҳозларни ўрнатиш қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан бепул амалга оширилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланди ва халқ билан мулоқот қилиш, турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди.
2018 йилда истеъмол секторида инфляция 14,3 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 14,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 12,5 фоиз ва хизматлар 15,8 фоизга қимматлашди.
Шавкат Мирзиёев Магнитогороскда кўп қаватли уй қулаб тушгани муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги.
Фарғона водийсига Қозоғистон орқали барқарор табиий газ етказиб бериш бошланди.
Янги йил байрамида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозликлари бўлиб ўтади ва мушакбозликдан сўнг одамларни манзилларга олиб бориш учун автобуслар ажратилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди.
«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари пойтахт аэропортида ноқонуний равишда олиб ўтилаётган спиртли ичимликлар, дрон ва ўқ-дорилар тўхтатиб қолинди.
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бадиий академия Марказий кўргазмалар залида рўй берган ёнғин натижасида хизмат хонасига зарар етди.
Тошкент метрополитени Янги йил кечаси тунги соат бирга қадар ишлайди.
Хўжайли туманидаги ЙТҲда тўрт киши, жумладан Қорақалпоғистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ҳалок бўлди.
31 декабрь куни қуруқ, илиқ ҳаво бўлиши, Янги йилнинг биринчи куни эса айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Синоптиклар сўнгги 50 йилдаги энг совуқ ва энг илиқ байрам кунларини ёдга олди.
UMS мобил оператори ребрендинг ўтказади. 2019 йилда компания Mobiuz савдо белгиси номи остида фаолият кўрсатади.
9 ой давомида Ўзбекистонга 3,8 млрд доллар пул ўтказмалари юборилди, уларнинг 77 фоиздан ортиғи Россиядан.
Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун call-марказини ишга туширди.
2018 йилда чегара ўтказиш пунктлари орқали 40 миллиондан ортиқ киши ва 1,7 миллион транспорт воситалари ўтди.
Жиззах вилояти Дўстлик туманида қуриб битказилган «Ёшлар истироҳат боғи» фойдаланишга топширилди.
Ҳукумат қарорига кўра умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг