Ўзбекистонда алоҳида тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялар босқичма-босқич бекор қилинади. «Барча тенг бўлиши лозим», — деди президент.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида «Ўзбекистон тарихи» канали ташкил этилади.
Президент Ўзбекистонда урбанизация даражасини 2030 йилгача 60 фоизга етказишга топшириқ берди. Жавобгарлик бош вазирга юклатилди.
Ўзбекистонда солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам берилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президент 2019 йилга «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб ном берди.
Ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистонда ишлаб турган энергетика қурилмаларининг деярли 67 фоизи эскиргани ва электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани тармоқдаги узилишларга сабаб бўлмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ДЙХХнинг йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолияти натижаларини баҳолаш тартиби ва мезонлари тўғрисида низом тасдиқланди.
Юнусобод туманида Lacetti темир йўл кесишмасида бошқариладиган тўсиққа бориб урилди. Кичик ҳалқа йўлида эса Howo юк машинаси ағдарилиб кетди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги махсус комиссияси оғир атлетикачи Акбар Жўраевни Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси деб топди.
Бахтиёр Раҳмонқулов Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Наманган шаҳрида яшаган Г. М. уйида ўғли билан газ плитаси ўчиб ёниши оқибатида ундан сизиб чиққан табиий газдан иккиси ҳам заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган.
Беш йиллик танаффусдан сўнг «Бирлашган» — «Ак-Таш» ўтказиш пункти Қирғизистоннинг Барак анклави аҳолиси ўтиши учун очилди.
Германиянинг Jako компанияси томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогида фойдаланидаган янги либоси тақдим этилди.
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманларининг ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган раҳбарлар тўлақонли ҳокимга айланди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Президентнинг Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг