Чоршанба куни тонгда Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида юк машинаси иккита йўловчи автобуси ва битта енгил автомобиль билан тўқнашди, оқибатда уларда ёнғин чиқди. Натижада автобуснинг бирида бўлган 31 нафар ўзбекистонликдан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати олди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
ЖСТ ёки ЕОИИдан исталган биттасига аъзо бўлиш иккинчисига аъзо бўлишни осонлаштиради ва Ўзбекистон савдо сиёсатини ҳозиргига қараганда сезиларли даражада эркинлаштиради. Бироқ, биринчи ЖСТга аъзо бўлиш мамлакатга устунроқ мавқе бериши эҳтимоли юқори, деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.
«Халқ назорати» хизмати орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш бўйича Тошкент туманлари рейтинги эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу хизмат ишлаб чиқувчиларидан рейтинг қандай тузилиши ва у нима учун кераклиги ҳақида сўради.
Осиё футбол конфедерацияси Ироққа қарши учрашувда мухлислар томонидан тош отилгани сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жазолади. Японияга қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик мухлислар қўйилмайди, ЎФА эса катта жарима тўлайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» Тожикистон ва Россияга поездлар қатновини бошлаш саналарини маълум қилди. 20 июндан «Душанбе — Тошкент — Душанбе», 23 июндан «Тошкент — Самара — Тошкент» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.
Футбол учрашувида тош отгани учун ҳибсга олинган салкам 50 киши, Конституцияга таклифлар, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритган МТЖ, биржада арзонлаган шакар нархи, Тошкентда тезюрар электричкалар қатновини йўлга қўйиш бўйича таклиф ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 июндаги хабарлар дайжестида.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
ФВВ Намангандаги «Ертикон» сув омбори остидан сув сизиб чиқаётганини тасдиқлади. Таъкидланишича, 13 июндан бери дамбанинг иккита жойидан сониясига 5−10 литр сув оқиб чиқмоқда. Шунга қарамасдан аҳоли ва тўғонга хавф йўқлиги айтилмоқда. Омбор олдида тун-у кун кузатув пости ташкил этилди.
Қурилиш вазирлиги Бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Вохид Ибодуллаев Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан ташқари, Ўктам Пардаев Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига ҳоким бўлди.
Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.
2022−2023 йилларда Ўзбекистондаги барча сайёҳлик объектлари, аэропортлар, вокзаллар ва автостанцияларда «санитария инқилоби» ни амалга ошириш, уларни замонавий ҳожатхоналар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ сентябргача ушбу объектларда ўрганишлар олиб боради.
Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол беллашувида тош отгани учун 47 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. 19 нафар мухлис маъмурий жавобгарликка тортилди, 28 нафарига нисбатан эса тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2000 кв. метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулкини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртмасига асосан тўғридан-тўғри аукцион савдоларига чиқаришни таклиф этмоқда. Агентлик буюртмани 3 иш кунида ўрганиб чиқади, маъқулланган тақдирда объект савдога қўйилади.
Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.
Биржадаги уч савдо куни якунлари бўйича шакарнинг ўртача нархи 26,1 фоизга — 1 кг учун 10,7 минг сўмгача тушди. Шу билан бирга, шакар заводлари мазкур даврда таклиф ҳажмини оширмади.
Икки нафар абитуриентни Қарши давлат университетига 10 минг доллар эвазига киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушбу пулларни олганида қўлга тушди. Сурхондарёда эса Педагогика коллежи директори ўринбосари 5 млн сўм эвазига ўқишга қабул қилишини айтиб, 100 доллар олганида ушланди.
Президент Тошкентдан Хожикент, Бекобод ва Ангрен йўналишида замонавий тезюрар электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари ҳузуридаги тақдимотда ҳозирги поездлар парки эскиргани ва йўловчилар оқимига бардош бера олмаслиги таъкидланди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 51 нафар хориж фуқароси доривор кавракларни йиғиш билан шуғуллангани аниқланди, уларнинг 31 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Суд қарори билан улар миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинди.
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 141-давлат бўлди.
Қон ҳамма жойда керак, аммо унга муҳтожлар қонни ҳамма жойда ҳам ололмайди. «Қон топшириш — бирдамлик ҳаракатидир. Донорга айланинг ва ҳаётларни сақлаб қолинг» — бу Бутунжаҳон донорлар куни чақирувидир. Ўзбекистонда қон топшириш мумкин бўлган манзиллар — «Газета.uz» материалида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг