Тошкентда барча эски уйларни бузиш режалаштирилмоқда. Улар ўрнига президент топшириғи билан янги уйлар қурилади, деди бош вазир.
Президент имзолаган қонунга мувофиқ 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Индонезияда юз берган цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди.
Самарқанд шаҳридаги 4-оилавий поликлиниканинг янги биносини қурилиши, зарур тиббий ускуналар билан таъминланиши учун 3 миллиард 610 миллион сўм маблағ сарфланди.
Шавкат Мирзиёев яқинда вафот этган жамоат арбоби Мадаминжон Ҳасанов хонадонига ташриф буюрди.
Оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг қайта текширувдан ўтказилган 2012 йилги допинг намунаси ижобий натижа берди.
Ўзбекистондаги 259 та моддий маданий мерос объектига жиддий зарар етказилган, XVII асрга оид мадрасадан омборхона сийатида фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ярмида 500 млн долларлик еврооблигациялар чиқаради. Бу иш билан JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва «Газпромбанк» шуғулланади.
Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида Танзила Норбоева раис лавозимига беш йилга қайта сайланди.
Табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бошланган вақтдан кейин 3 йил давомида ҳар йили 1 гектар сув ҳавзаси камида 50 дона ўсимликхўр балиқларнинг чавоқлари билан балиқлантирилиши лозим.
Олий суд билан Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида Меморандум имзоланиб, ажрашишга аризага берганларнинг дастлаб Хотин-қизлар қўмитасида суҳбатдан ўтказиш ва ажрим юзасидан хулосасини олиш йўлга қўйилди.
Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг 16 фоизини фирибгарлик, 14 фоизини иқтисодий жиноятлар ва 11,4 фоизини ўғирлик жиноятлари ташкил этади.
«Шереметьево-Самарқанд» йўналиши билан учиб келган фуқаро М.Ж.нинг багаж ва қўл юклари кўздан кечирилганда умумий оғирлиги 73,67 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
1 минг 464 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларга арзон уй-жойлар учун 54,6 млрд. сўм бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди.
Fitch ва Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистонга барқарор прогнозли «BB-» рейтинг даражасини берди.
АҚШ федерал муассасаларининг бир қисми молиялаштирилмагани сабабли фаолиятини қисқартирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамкорлигида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа тайёрланди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси 10 минг нафарга яқин оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлиги таъминлангани ва бунга 38 млрд. 261 млн. сўм маблағ йўналтирилганини таъкидлади.
Президент имзолаган қонунга биноан Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг