Тошкентда икки ҳафта ичида «лирика» ва трамадолни ноқонуний тайёрлаш, сақлаш ва сотишда гумон қилинган 46 киши қўлга олинди.
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Абдусалом Азизов АҚШ мудофаа вазиринингЖанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчисинингўринбосари Колин Жексон бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистонда чиқарилган кобейжинг карталари бир вақтда Uzcard ва UnionPay тизимларида ишлайди.
Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда Исак Заратега қарши ўтказади.
Самарқандда президент ҳужжатлари ва топшириқларини ўз вақтида бажармаган 5 нафар туман ҳокимлари ва ўринбосарлари, жами 58 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.
Сурхондарё вилоятида бош вазир ҳамда президент Администрацияси раҳбари иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари ва вилоят прокурори лавозимидан озод қилинди.
АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари сабабли Парадайс шаҳри ёниб кетди.
Навоий вилояти Кармана туманида мактаб ўқувчиси томорқасида «Тибет барбараси» номи билан машҳур ўсимликни етиштиришга муваффақ бўлди.
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов профессионал боксдаги дебют жангида ғалаба қозонди.
Давлат хизматлари агентлиги 10 ой давомида ҳокимликлар томонидан 6370 қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганини аниқлади.
Устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда — беш ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи ҳаётининг илк 27 кунида содир бўлмоқда, дея хабар қилди ЮНИСЕФ.
Адлия вазирлиги вакант нотариус лавозимларига танловни онлайн эфирга узатади.
АҚШ конгресига сайловларда республикачилар Сенат устидан назоратни мустаҳкамлади, демократлар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистонда маҳкумларни камера типида сақлашни жорий этиш, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахсларни қайта касбий тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Украинадан фирибгарлик ва порахўрликда айбланаётган журналистни беришни сўради, бироқ рад жавобини олди.
Аҳоли мурожаатлари асосида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан 183-Бинокор қўрғони — Дўстлик метро бекати" ҳамда «120-Келес шаҳарчаси — Чорсу метро бекати» йўналишлари ташкил этилди.
Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангида мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудиога қарши рингга чиқади.
Президент хорижлик малакали мутахассисларни Ўзбекистонда ишлашига қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг