Инновацион технопаркларнинг давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Каттақўрғон туманидаги «Кумушқирғоқ» МФЙда яшаган Ю.Л. исмли фуқаро уйида иситиш печига суюлтирилган газни шланг орқали улаб, ухлаб қолиши натижасида заҳарланиб вафот этди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан республикадаги барча спорт иншоотлари ҳақидаги ишончли маълумотлар жамланган онлайн тизим яратилди.
Аксарият хорижий инвесторлар Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарга маблағ киритганидан афсусланмоқда, дейилади «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Швейцариянинг PeaceNexus жамғармаси хулосасида.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Октябрда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган ўртача нархлар сентябрга нисбатан ўзгармади.
Томошабинлар талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхши фильмлари номи эълон қилинди.
Бош прокуратура 10 ой ичида прокуратура органлари ходимларига пора таклиф қилиш бўйича 81 ҳолатни фош этди.
Американинг Oracle компанияси Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурларини жорий этиши мумкин.
Малайзия компанияси Ўзбeкистонда бадиий филм ва тeлeсeриал тасвирга олишни мўлжалламоқда.
Президент 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Тошкент ҳокимияти шаҳарда велойўлаклар тармоғини ривожлантиришда велоҳамжамиятлар фикрларини ҳисобга олади. Жараёнга хорижий экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон фуқароларининг Туркияда визасиз қолиш муддати 30 кундан 90 кунга узайтирилди.
Хоразм вилоятида юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган 19762 та корхона мавжуд бўлиб, бугунги кунда 676 та корхонанинг товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган.
Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси «Трастбанк"ка 4 млн АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини ажратди.
Туркманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар тантанали тарзда кутиб олинди.
Президент қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Давлат МТМлари дам олиш кунлари ва иш куни тугагандан сўнг болаларга қараш ва уларга таълим бериш бўйича қўшимча хизматларни кўрсатиши мумкин. Олинган маблағлар МТМларни қайта жиҳозлаш ва ходимларга устама учун йўналтирилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини «Cbus Super Stadium» ўйингоҳида ўтказади.
«Дебют-2018» V республика кўрик-фестивалида намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиш бепул.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг