12 ноябрга ўтар кечаси ҳаво совийди, сешанбага ўтар кечаси қор ёғиши, шамол тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Январда Қозоғистонда 52 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ёнғинда ҳалок бўлишига сабаб бўлган ҳайдовчилар беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкентдаги 324-давлат мактабгача таълим муассасаси Жанубий Корея стандартларига яқинлаштирилган ҳолда реконструкция қилинди. Муассасанинг жорий йилда очилиши кутилмоқда.
Пойтахт ҳокимияти ва унинг қошидаги Жамоатчилик кенгаши шаҳарда ҳаёт даражасини оширишга қаратилган «Тошкент-2025: трансформация» лойиҳасини тақдим этди.
Бекободдаги 59 бола овқатдан заҳарланган 8-МТМда музлаткич ишламаган. Муассаса вақтинча ёпилди.
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ахмедов 75 ёшга тўлди. Шавкат Мирзиёев юбилей эгасини орден билан мукофотлади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Бекободдаги МТМ тарбияланувчиларининг овқатдан заҳарланиши юзасидан расмий маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг -73 кг вазн тоифасидаги баҳсларида Ҳикматулло Тўраев ғолиб бўлди.
Ўзбекистон АҚШ мудофаа идоралари вакиллари иштирокида навбатдаги икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказди.
Савицкий музейи маъмурияти «Нукус музейи дўстлари» жамғармаси тортиқ қилган инсонпарварлик совғалари йўқолгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасининг 100 ўринли янги терапия мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Осиё чемпиони Исроил Мадримов Россиянинг «Мир Бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришди ва эндиликда профессионал боксчи сифатида ринга чиқади.
Уран қазиб олиш оқибатларини бартараф этиш учун Марказий Осиё экологик реабилитацияси ҳисобига халқаро маблағлар сафарбар этилади. Ўзбекистонда реабилитация ишлари 2019 йилда бошланади.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими узуқ-юлуқлиги боис кам даромадли оилаларнинг 75 фоизи ижтимоий нафақа олмайди, дея хабар қилди ЮНИСЕФ.
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича топшириқ берди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасида бир қатор раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
«Ўзавтосаноат» АЖ аниқлаган қонунбузарликлар сабаб GM Uzbekistan «Қашқадарё Автотеххизмат» МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилганлигини маълум қилади.
Жорий йилнинг 22−23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтади ва унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинади.
Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов бронза медалига эга чиқди.
2019 йил 1 январдан Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг