Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол натижасида туман ҳокимияти биносининг том қисми пастга қулаши оқибатида бир киши вафот этди.
Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бир қатор божхона имтиёзлари белгиланди.
Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини Хосе Салинасга қарши ўтказади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Бош прокуратура Қува туман ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланганини маълум қилди. Амалдор эса уни тузоққа туширмоқчи бўлишганини айтмоқда.
Қамчиқда мактаб ўқувчилари ва мураббийлар кетаётган иккита Damas кечаси носозлик сабабли тўхтаб қолди. Қутқарувчилар уларга тунаб қолиш ва машиналарни созлашга кўмаклашди.
Ўзбекистон футболчилар ўртоқлик учрашувида қатарлик рақибларини мағлуб этиб, Эктор Купер раҳбарлиги остида иккинчи ғалабани қўлга киритди.
Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида таълим ва ҳудудлараро ҳамкорлик форумлари, АЭС қурилишининг бошланишига бағишланган маросим ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
16 октябрь куни Термизда Афғонистоннинг бош консулхонаси очилди.
Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Эркабоев ва Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиев вазифасидан озод қилинди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи маротаба «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилмоқда.
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ҳар сешанба куни хотин-қизлар иштирокида соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади.
Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди.
Лас-Вегас шаҳрида таэквондо бўйича «President's CUP» халқаро рейтинг мусобақасида Жасурбек Жайсунов олтин, Мадина Мирабзалова ва Мадина Маннопова бронза медали соҳиби бўлди.
Давлат божхона қўмитасида жорий йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Мирзо Улугбек туманида 5 та турли русумдаги автомашиналарининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олган шахс қўлга олинди.
Велопойгачи Ольга Забелинская Францияда ўтган Chrono des Nations мусобақада Ўзбекистон байроғи остида биринчи олтин медални қўлга киритди.
Фуқаролар йиғини раисининг навбатдаги сайлови 2019 йил май ойида ўтказилади.
Франция жанубидаги сув тошқинлари вақтида 13 киши ҳалок бўлди, яна беш кишининг аҳволи оғир, бир киши эса бедарак йўқолган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг