«Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тожикистон президенти 17 йил ичида илк бор Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Ўзбекистон Қуролли Кучларида психологлар, социологлар ва ҳарбий қисм қўмондонларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчилари иш бошлайди.
Меҳрибонлик уйи ходимлари ва раҳбарларининг тарбияланувчиларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлари ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг икки қарори билан «Навоий» ва «Ургут» эркин иқтисодий зонасига Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди.
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларида қатнашадиган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркиби эълон қилинди.
Жорий йилда Тошкент бюджетига 1,5 трлн сўм қолдирилади. Бу 2017 йилга қараганда ўн баробар кўпдир.
Сурхондарёда ирригация каналларини қуриш ва қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган 16716 дона Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтни кесиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Биринчи ярим йилликда давлат бюджетига солиқ тушумлари 24,2 трлн сўмни — 2017 йил январь-июнь ойларига нисбатан 43,1фоиз кўпроқни ташкил этди.
Қўқонда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг филиали ташкил этилади.
Тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Юлдашев Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори лавозимида иш бошлади.
JICA Ўзбекистон давлат муассасаларининг ёшходимларини япон ОТМларида ўқитиш учун 2,3 млндоллар грант ажратди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида ўзгаришлар юз бериши, «Uzbekistan Tourism Industry Awards» мукофоти таъсис этилиши кутилмоқда.
Россиянинг «Яндекс» компанияси UZ доменида янгиликлар агрегаторини ишга туширди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.
Мирзо Улуғбек кўчасидаги автомобиль йўл ўтказгичи очилди, иккита пиёдалар кўприги ҳам қурилди.
Давлат божхона қўмитаси аэропортларда фаолият олиб борувчи ходимлар либосларини янгилади, энди уларда погон бўлмайди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг