Президент Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Технопарк» ҳудудида қуриладиган янги аквапарк, Астрономия паркида барпо этиладиган гуллар боғи, давлат музейларини реконструкция қилишга қаратилган лойиҳа ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети қурилишига оид тақдимот билан танишди (фото).
Суднинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни 15 суткага ҳибсга олиш тўғрисидаги қарори апелляциядан сўнг жаримага ўзгартирилди. У рейд давомида ИИО ходимлари ишига аралашиб, хатога йўл қўйганини айтиб, ишни сиёсийлаштирмасликни сўради.
Машҳур Savii.uz дорихоналар тармоғи ўз филиалларида сотилаётган маҳсулотларни бутун Ўзбекистон бўйлаб харид қилиш қулай бўлиши учун янги сайтни ишга туширди ҳамда акциялар эълон қилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Термиз атрофида Ўзбекистон Қуролли кучлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни расман рад этди.
Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинди. ИИВ у хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларининг «фаолиятига асоссиз аралашган"лигини таъкидламоқда.
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан бўшатилди. Фаолияти давомида у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, президент Администрацияси, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган.
205 млн долларга камайган Ўзбекистон захиралари, хушмуомала ЙПХ ходимларини Lacetti, Nexia, Spark билан мукофотлашни таклиф қилган пойтахт ҳокими, Ўзбекистонга кираётган диний материалларнинг ҳам голограмма билан тамғаланиши, автомактабларда қимматлашган ўқиш нархлари, ҳафтанинг биринчи ярмида кутилаётган ёмғир ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 18 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда автомактаб хизматлари нархи кескин ошди. Самарқанд вилоятида ҳайдовчилар тайёрлаш мактаблари 2,5 млн сўмлик, Жиззахда 1,6 млн сўмлик ягона нарх белгилашга келишиб олган. Уларнинг нархларнинг паст бўлганлиги ўқитиш сифатига таъсир қилганлигини таъкидламоқда. Эндиликда автомактаблар эгаларининг ўзлари ягона нархларга риоя этилишини текширади.
Тошкент шаҳар ҳокимли 18 апрель куни пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шу сабабли, ҳокимлик пойтахт аҳолисидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради.
Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлнинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.
Пойтахт ҳокими ЙПХ ходимларидан бир ҳафта давомида тажриба тариқасида ҳайдовчиларга хушмуомала бўлишни, фуқаролардан эса ходимларни суратга олиб, ҳақорат қилмасликни «ўтиниб сўради». «ЙПХ ходимининг ҳақоратланиши ёки камситилиши унинг бутун оиласига қаттиқ таъсир қилади. Бундай беодоблик Тошкентда умуман бўлмаслиги керак», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Тошкентда компьютер клубидаги жанжал оқибатида 16 ёшли ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
Қозоғистонда президентнинг яқин қариндошларини сиёсий лавозимларга тайинлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбари президентлик даврида сиёсий партияларга аъзо бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун «Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими» танловини ўтказишни таклиф қилди. Бунда ходимлар фаолияти ҳайдовчиларнинг овоз бериши йўли билан баҳоланади. Энг яхши 3 нафар ходим Lacetti, Nexia ва Spark машинаси билан тақдирланади.
Россияда Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Саян юриши» мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари рус ва хитой вакилларидан кейинги учинчи ўринни эгаллади.
Эндиликда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган диний мазмундаги материаллар ижобий хулоса олингандан кейин голограмма билан тамғаланади. Шунингдек, сайт ва фуқаролар томонидан хорижда тайёрланган диний материалларни ижобий хулоса олмасдан тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 21,40 сўмга пасайиб, 11 278,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Жанубий Африка Республикасида узоқ давом этган ёғингарчиликлар кучли сув тошқинига сабаб бўлди. 443 киши ҳалок бўлди, 40 минг киши бошпанасидан айрилди.
Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашди. Бунинг оқибатида машина ёниб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Сурхондарёдаги аварияда эса ҳайдовчи ва икки йўловчи машина салонида ёниб кетди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимида тақиқланган ов қуроли — «Леска»дан тўқилган тўрлар ёрдамида 150 бошдан зиёд балиқ тутган эркак ушланди. Табиатга 31,2 млн сўмлик зарар етказилгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг