2024 йилги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи медаллар учун жангни давом эттирмоқда. 5 нафар боксчи эса мусобақадан чиқиб кетди. «Газета.uz» спортчиларнинг натижалари ҳақида маълумот беради.
Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси (8500$), Хоразмда ДУК мутахассиси (3500$) ва Савдо-саноат палатаси бўлими ходими, Қашқадарёда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в.б. (1500$), Самарқандда МЧЖ мутахассиси (1100$) ҳамда божхона пости бошлиғи (200$) коррупция ва фирибгарликда гумонланиб ушланди.
Qanot Sharq авиакомпанияси Венгрия пойтахтининг ноёб миллий таомлари билан танишиш ва бой гастрономик маданиятидан баҳраманд бўлиш учун Будапештга ташриф буюришга таклиф қилади.
Ўзбекистон президенти ҳузурида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича давлат раҳбари ҳузуридаги юқори маслаҳат органи — Иқлим кенгаши тузилади.
Париж Олимпиадасининг 8-кунида Абдумалик Халоков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова чорак финал жангини ўтказади. Велоспортчи Никита Цветков гуруҳ пойгасида қатнашади. Академик эшкак эшишда Анна Пракатень Б финалда ўйнаса, дзюдо бўйича Ўзбекистонга нимчорак финалда Канада рақиб бўлади.
Фуқарога тарсаки туширгани учун жазоланган Чироқчи ҳокими, Ўзбекистоннинг Олимпиададаги навбатдаги медали, электромобиллар импортига божни «100 фоиз» қўллашини айтган ССП раҳбари, Тошкентда қуриладиган 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Метан нархлари эркинлаштирилаётгани фонида Рақобат қўмитаси АГТКШлардаги нархларни мониторинг қилди. Унга кўра, нарх чеклови бекор қилинган бўлса-да, уларнинг 71 фоизи 3750 сўм нархни сақлаб қолган, 25 фоизи эса 200 сўмгача оширган. Нархлар кескин ошишига сабаб бўлувчи омиллар йўқ, деб ёзди қўмита.
Юнусобод туманида Tracker машинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Оқибатда пиёда жароҳат олди. Суриштирув ишлари бошланди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият туфайли фуқароларга бир қатор тавсиялар берди. Элчихона Исроилнинг айрим ҳудудларига бормаслик, расмий хабарларни кузатиб бориш, оммавий йиғилиш ва жамоат жойларига ташриф буюрмасликни сўради.
Дзюдочи Алишер Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида барчаси дзюдочилар томонидан қўлга киритилган 1 та олтин ва 2 та бронза медали мавжуд.
Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширгани акс этган видеога муносабат билдирди — у «интизомий жазога тортилган» ва «қатъий огоҳлантирилган». Тайинловига бир йил ҳам тўлмаган ҳоким бундан аввал ҳам топшириқлар ижросидаги камчиликлари учун ҳайфсан олганди.
13−18 август кунлари Самарқанд шаҳрида Глобал Жануб аёл режиссёрлари кинофестивали бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё, Фаластин, Вьетнам, Грузия ва Ҳиндистон муаллифларининг ҳужжатли ва экспериментал қисқа метражли ва бадиий фильмлари намойиш этилади. Дастурда мастер-класслар ва маърузалар ҳам мавжуд.
Туркия расмийлари кутилмаганда Instagram`га киришни блоклади. Регулятор блокировканинг сабаблари ва муддатини айтмади. Мамлакатда ушбу платформанинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бор.
«Газета.uz» нашрига ўқувчидан Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси реконструкциясида дарахт илдизи қўпорилгани ҳақида хабар келиб тушди. Видеодан кўриниб турибдики, баъзи жойларда экскаватор ковши ерни дарахт танасига яқин жойдан чопган. Эковазирликка кўра, экоинспекция ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.
Июнь ойи якунига кўра, Ўзбекистон Марказий банки Ҳиндистон билан биргаликда дунёда олтиннинг асосий икки харидоридан бирига айланди.
«Оврупо ва Амриқога ўқувчилар юборишимиз лозим», «Халқимизни қандай бўлса ҳам ёруғлиққа чиқориш ниятидаман», «Туркистон бутунлик истайди». Бу — 1922 йилда Германияга ўқишга кетган туркистонликларнинг хатларидан иқтибослар. «Газета.uz» хатларнинг айримларини муштарийлар эътиборига ҳавола қилади.
Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов электромобиллар импортига бож жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, автомобиль саноатини қўллаб-қувватлаш малакали кадрлар шаклланишини таъминлайди. Иқтисодчилар эса бошқа мамлакатлар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка чақирди.
Асака туманида 28 ёшли аёл ўзини сувга ташлаб, вафот этди. У ўлимидан олдин онлайн ўйинларда «11 млн сўм қарзга киргани ва охирги чора ўлим» эканини айтиб, овозли хабар қолдирган.
Blackpink гуруҳи концерти ҳақидаги фильм ва бошқа яна олтита премьера, «Тепло» маҳаллий брендлар ярмаркаси, «Жадидлар. Туркистонга мактублар» кўргазмаси ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Булунғур туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи 1 млрд 109 млн сўмлик 1 млн 286 минг кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг