Архив

Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда — Соҳиб Саифназаров
8 январь 2021, 18:13

Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда — Соҳиб Саифназаров

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров қувурларнинг 35 фоизи эскиргани ва бу сув йўқотилишига сабаб бўлаётганини таъкидлади. Бунга ечим сифатида Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида лойиҳалар амалга оширилаётганини айтди.

Покистон тиббий комиссияси 6 та ўзбек ОТМларини қора рўйхатга киритди, покистонлик талабалар бунга қарши
8 январь 2021, 17:58

Покистон тиббий комиссияси 6 та ўзбек ОТМларини қора рўйхатга киритди, покистонлик талабалар бунга қарши

Исломобод шаҳрида икки мингга яқин шифокорлар ва талабалар икки кун давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон университетлари дипломларини тан олишни талаб қилиб намойишлар уюштиришди.

Наманганда қулаган кўприк юзасидан муносабат билдирилди
8 январь 2021, 17:23

Наманганда қулаган кўприк юзасидан муносабат билдирилди

8 январь куни Наманган вилоятида қулаган кўприк ҳақида расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Ушбу иншоотга давлат бюджетидаги маблағ ажратилмаганлиги ва у хусусий тадбиркор шахсий маблағи ҳисобига қурилганлиги айтилмоқда.

Тошкентда 31 ёшли аёл пичоқланиб, вафот этди
8 январь 2021, 17:01

Тошкентда 31 ёшли аёл пичоқланиб, вафот этди

Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл маст ҳолида танишига «каратэ» услубларини кўрсатгани учун пичоқланди. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.

2020 йилда 32 та маданият объекти маҳаллий ҳокимиятлар томонидан сотиб юборилган
8 январь 2021, 16:47

2020 йилда 32 та маданият объекти маҳаллий ҳокимиятлар томонидан сотиб юборилган

Озодбек Назарбеков маҳаллий ҳокимиятлар 32 та маданият объектини балансига ўтказиб, сотиб юборганини маълум қилди. Бу ҳақда эса Маданият вазирлигига хабар берилмаган.

Самарқандда совуқда бошпанасиз қолган шахсларга ёрдам берилди
8 январь 2021, 16:23 1

Самарқандда совуқда бошпанасиз қолган шахсларга ёрдам берилди

Самарқанд вилоятида бир кунда 20 нафар совуқда бошпанасиз қолган шахслар реабилитация марказига олиб келинди. Самарқанд ИИБ (66) 234−96−32 рақами орқали вилоятда бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамлар ҳақида маълумот бериш мумкинлигини маълум қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
8 январь 2021, 15:23

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

Дам олиш кунлари совуқ антициклон чекинади, кундузги ҳарорат якшанба кунигача +10 га кўтарилади. Ушбу кунларда ёғингарчиликлар бўлмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Тошкентда ичимлик суви ва канализация учун янги тарифлар ўрнатилди
8 январь 2021, 14:32

Тошкентда ичимлик суви ва канализация учун янги тарифлар ўрнатилди

24 январдан бошлаб Тошкентда ичимлик суви ва оқова суви хизмати учун учун янги тарифлар амал қилади. Ичимлик суви учун тарифлар декабрдаги режадан пастроқ миқдорга оширилган.

Қашқадарё вилоятининг 8 та ҳудудида электр таъминоти тўхтади
8 январь 2021, 13:05

Қашқадарё вилоятининг 8 та ҳудудида электр таъминоти тўхтади

Таллимаржон ИЭСдаги иккита энергоблоклар тўхтагани сабабли Қашқадарё вилоятининг 7 та туман ва 1 та шаҳар электр таъминотида тўлиқ узилиш қайд этилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилмоқда.

Сурхондарёда ҳайдовчига «ялинган» ЙПХ ходими ишдан олинди
8 январь 2021, 12:44

Сурхондарёда ҳайдовчига «ялинган» ЙПХ ходими ишдан олинди

Сурхондарё вилоятида ҳайдовчидан узр сўраб, ўзаро келишишни сўраган ЙПХ ходими ўз вазифасидан озод этилди.

Икки ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
8 январь 2021, 12:29

Икки ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқанд вилоятида икки ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди
8 январь 2021, 12:14

Трамп ўз мағлубиятини тўлиқ тан олди

Доналд Трамп сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқилишига эриша олмаганини тан олди ва асосий эътиборини ҳукуматни Жо Байденга опширишга қаратишини таъкидлади. У Конгресс биносига ҳужум уюштирганларни қоралаб, айбдорлар қонун олдида жавоб беришини таъкидлади.

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилади
8 январь 2021, 11:30

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилади

Президент қарорига асосан Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ҳамда ҳудудий кенгашлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, 1 апрелгача касбий стандартларнинг ягона очиқ портали ҳам яратилади.

Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси
8 январь 2021, 11:26 1

Нос чекиш саратонга олиб келиши мумкин — ССВ мутахассиси

Ўзбекистонда 23 фоиздан ортиқ эркаклар носвой истеъмол қилади. Носга ружу қўйиш шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланиши ва бошқа кўплаб салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Носни истеъмол қилиш зарарлари ҳамда уни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш бўйича қонун кераклиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров гапирди.

Ўзбекистонда электр энергетикаси тизими ишлаш тартиби тўлиқ тикланди
8 январь 2021, 11:00

Ўзбекистонда электр энергетикаси тизими ишлаш тартиби тўлиқ тикланди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни дамда иссиқлик электр станцияларининг барқарор ишлаш режими тўлиқ тикланган.

Президент ва бош вазир ҳам даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилмоқда — қонун лойиҳаси
8 январь 2021, 10:42

Президент ва бош вазир ҳам даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилмоқда — қонун лойиҳаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидан тортиб, юқоригача бўлган барча мансабдор шахслар даромадлар декларациясини тўлдиришни таклиф этмоқда. Бу борада тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда тегишли органлар билан келишиш жараёни амалга оширилмоқда.

Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди
8 январь 2021, 10:20

Тошкентда 7 та тўлов терминали ўғирланди

Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.

Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган
8 январь 2021, 10:19

Вакцина синовида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизи коронавирусни аломатларсиз ўтказган

Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизида COVID-19га антитаналар аниқланган. Улар касалликни аломатларсиз ўтказган. 7 январь ҳолатига кўра, 1328 киши эмланган.

Хоразмда газ портлаши оқибатида вояга етмаган қиз вафот этди
8 январь 2021, 09:22

Хоразмда газ портлаши оқибатида вояга етмаган қиз вафот этди

Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)
7 январь 2021, 20:52

8 ёшли ҳайдовчи Lacetti билан супермаркет ичига кириб борди (видео)

Тошкентда 8 ёшли ҳайдовчи отасининг қаровсиз қолдирган Lacetti автомобилини ҳайдаб, супермаркет ичига кириб борди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг