Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирокида мажлис ўтказди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов марказлашган маблағларни реал секторнинг ўрнига айнан таълимга сармоя қилишга чақирди.
Ўзбекистонликларни тадбиркорлик асосларига ўқитишда Хитой инвестициялари ва технологиялари жалб қилинади.
Шикастланган хорижий валюталарни алмаштиришдаги комиссия тўлови уларни хорижий эмитент-банкларда алмаштиришдаги харажатлар билан боғлиқ, дея хабар қилди МБ.
ИИВ юридик таъминлаш, хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институтига янги раҳбарлар тайинланди.
Ҳукумат «Ўзбекэнерго» ташкилотларини молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси"ни тасдиқлади.
Бунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига ҳоким этиб тайинланди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг реабилитация марказида муайян яшаш жойига эга бўлмаган 55 нафар фуқарога паспорт топширилди.
Июнда Ўзбекистон ялпи олтин-валюта захираларининг 463,1 млн долларга қисқариши олтиннинг арзонлашгани билан боғланди.
10 июлдан хостел ташкил этиш ва улар фаолиятига қўйилган талаблар соддалаштирилди.
Тошкентнинг Миробод туманидаги 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида гўзаллик салони устидаги соябон ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.
1995 йилда қабул қилинган «Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди.
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 14 июль куни куни мексикалик Даниэль Эччевериага қарши ўтказади.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги 960 дан ортиқ корхона рўйхатдан ўтказилди.
Юнусобод туманининг 15-даҳасида жойлашган Crystal супермаркетида бугун ёнғин содир бўлди.
Қорақалпоғистонда содир бўлган автоҳалокат натижасида икки ҳайдовчи воқеа жойида, уч йўловчи эса шифохонада вафот этди.
Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мудофаа вазирлигига қарашли автомобиллар тўрт рақамли ва MV ҳарфли рақам белгиларига эга бўлади.
Хорижда ўқимоқчи бўлганлар учун эндиликда туман халқ таълими бошқармасидан рухсатнома олиш шарт эмас.
Ўзбекистон тарихида илк бор уч марта олтин медални қўлга киритган спорт кураши усталари юртимизга қайтиб келишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг