Президент қарори билан Ўзбекистонга импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартиботи бекор қилинди.
Франциянинг Veolia компанияси Наманганда иссиқлик таъминоти, Тошкентда сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилишда иштирок этади.
Февралда жигар трансплантацияси бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилган Убайдулла Дадахўжаев шифохонадан чиқди. Бундай операция Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Кемероводаги ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг вафот этгани муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Кечқурун Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Chopar пиццахонаси ва Les Ailes кафеси филиалларида ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
Кемероводаги савдо марказида рўй берган ёнғинда 50 нафарга яқин инсон, жумладан 9 бола ҳалок бўлди, 16 киши бедарак йўқолган.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади.
2010 йилда судланган Зулхумор ва Меҳринисо Ҳамдамова орадан саккиз йил ўтиб озодликка чиқарилди.
«Навоий-Нурота» автойўлида Captiva ва Matiz тўқнашуви натижасида Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.
Собиқ «Тоштурма» биноси бузиб ташланиб, унинг ўрнида замонавий хиёбон барпо этилади.
Жиноий гуруҳ Фарғона вилоятида эшак гўштини умумий овқатланиш шохобчаларига етказиб бериш билан шуғулланган.
Шавкат Мирзиёев унумдор томорқа ерларидан фойдаланиш қониқарсиз аҳволда эканини танқид остига олиб, «Томорқага экин экиш» ойлигини эълон қилди.
Наманган вилоятида тўртинчи марта қонунбузарлик содир этган автомобиль ўғриси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.
Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази барпо этиладиган қадимий «Ўқчи» маҳалласи сўнгги баҳорни қарши олди.
«Сергели» автомобиль бозори ва «Янгиобод» бозорини Тошкентдан пойтахт вилоятига кўчириш режалаштирилмоқда.
Болалар боғчаларида жисмоний ва интеллектуал ривожлантириш учун инвентарлар янгиланиб, видекузатув тизими билан таъминланади.
Фоҳишахонага борганларни жаримага тортиш, шунингдек уларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволанишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Наманганда 300 нафардан зиёд аёллар 1,1 тонна буғдой ва 2,5 тонна ундан 5 тонналик сумалак тайёрлашди.
22 мартдан ёзги мавсум учун Иссиқкўлгача ҳафталик поезд қатнови йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг