Архив

Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди
10 январь 2024, 12:10

Ўзбекистонда сиртдан қамалган Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди

Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев Олмаотада вафот этди. У Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистонда сиртдан қамалганди.

Президент бозорларни реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди
10 январь 2024, 12:06

Президент бозорларни реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди

Президент тарихий шаҳарлардаги бозорларни сайёҳлар учун жозибадор масканларга айлантириш ҳамда Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги янги бозорлар лойиҳалари билан танишди. 515 та бозорни «тартибга келтириш» учун алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда.

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди
10 январь 2024, 11:55

Тошкентда «Жигули» ёниб кетди

Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.

Тошкент ҳавоси бир муддат «носоғлом» даражани кўрсатди
10 январь 2024, 11:46

Тошкент ҳавоси бир муддат «носоғлом» даражани кўрсатди

10 январь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати РM 2,5 заррачалари миқдори бўйича «носоғлом» даражани кўрсатди. АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво сифатини аниқловчи датчик эса сешанбадан буён техник жиҳатдан носоз ҳолатда турибди.

Латвияда ўзбекистонлик курьер ресторанларда пианино чалиб машҳур бўлди (видео)
10 январь 2024, 11:35

Латвияда ўзбекистонлик курьер ресторанларда пианино чалиб машҳур бўлди (видео)

Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.

«Баклажка»лардаги сувларда илгари ўйланганидан кўпроқ пластик зарралар мавжуд — тадқиқот
10 январь 2024, 10:29

«Баклажка»лардаги сувларда илгари ўйланганидан кўпроқ пластик зарралар мавжуд — тадқиқот

Колумбия университети (АҚШ) кимёгарлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пластик идишлар («баклажка»)даги сув аввал тахмин қилинганидан 100 баробар кўп нанопластик зарраларни ўз ичига олиши мумкин, уларнинг инсон саломатлиги учун хавфи «тарихий жиҳатдан етарлича баҳоланмаган».

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди
10 январь 2024, 10:13

Самарқандда пора олишда айбланган икки нафар солиқчи 5 йилга қамалди

Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2024 супертурнирида иштирок этади
10 январь 2024, 09:40

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2024 супертурнирида иштирок этади

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтадиган Tata Steel Chess турнирида иккинчи бор иштирок этади, унда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь ва жаҳон рейтингида кучли 10 таликдан жой олган яна учта гроссмейстер ҳам қатнашади.

Тошкент учун кураш, Бўстонлиқ алами, Ўзбекистондаги «қозоқ республикаси». Назарбоевнинг китобида ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида нималар ёзилган?
10 январь 2024, 09:30

Тошкент учун кураш, Бўстонлиқ алами, Ўзбекистондаги «қозоқ республикаси». Назарбоевнинг китобида ўзбек-қозоқ чегараси ҳақида нималар ёзилган?

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг умрим. Қарамликдан эркинликка» китобида давлат чегараси — бош мавзулардан бири. Муаллиф, хусусан, ўзбек-қозоқ чегараси, икки республика ўртасидаги ер олди-бердиси мавзуларига тўхталиб, баҳсли масалалар қандай ечилгани ҳақида ҳикоя қилади.

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари
10 январь 2024, 07:30

Султонҳовуз ва Сирдарёга саёҳат. Барчага беминнат ризқ улашувчи макон манзаралари

Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди
10 январь 2024, 05:52

Қамчиқ довонидаги ЙТҲда юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.

NYT: Исроил Ғазо секторида нисбатан мақсадлироқ стратегияга ўтади
10 январь 2024, 00:41

NYT: Исроил Ғазо секторида нисбатан мақсадлироқ стратегияга ўтади

Исроил армияси Ғазо секторидаги урушнинг «нисбатан йўналтирилган босқичига» ўтмоқда, деб ёзади New York Times. Бу анклавдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтириш ҳамда ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қутқариш бўйича мақсадли операцияларни ўз ичига олади.

9 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
9 январь 2024, 22:40

9 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Чиқиндилар учун электромобиль, Назарбоевнинг Каримов ҳақидаги хотиралари, Аи-95 бензинининг солиштирма нархлари, янги ишга ўтган Иноятов, итларни гўшти учун сўйишга тақиқ қўяётган Корея ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизни ташкил этди — Жаҳон банки
9 январь 2024, 22:23

Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2023 йилда 5,5 фоизни ташкил этди — Жаҳон банки

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги иқтисодий ўсишини 5,5 фоизга баҳолади. Жорий ва келгуси йилда ЯИМ ўсиши бир хил даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Умуман олганда, Европа ва Марказий Осиё минтақасида ўсиш тезлашди, аммо Россиянинг Украинага босқини ҳамон ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди
9 январь 2024, 20:48

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди
9 январь 2024, 20:19

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.

Судьялар олий кенгаши 31 та тайинловни амалга оширди
9 январь 2024, 17:48

Судьялар олий кенгаши 31 та тайинловни амалга оширди

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.

Chery Ўзбекистондаги 2023 йил натижалари билан бўлишди
9 январь 2024, 17:00

Chery Ўзбекистондаги 2023 йил натижалари билан бўлишди

2023 йилда Chery бренди остида Ўзбекистон бозорида 9832 дан ортиқ автомобил муваффақиятли сотилди. Бренднинг дилерлик марказлари кўпайди, ҳамда мижозлар билан алоқани қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.

Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?
9 январь 2024, 16:20

Ўхшамаган Туркистон конфедерацияси ва Ельцин билан бассейндаги мусобақа. Назарбоев ўз китобида Ўзбекистон ва Каримов ҳақида нималар ёзган?

Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.

Жанубий Корея парламенти итларни ейиш учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқлади
9 январь 2024, 16:12

Жанубий Корея парламенти итларни ейиш учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқлади

Жанубий Корея парламенти озиқ-овқат истеъмоли учун итларни кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи ҳужжатни маъқуллади. Қоидабузарларга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси бор. Тақиқнинг киритилиши мамлакат президентининг сайловолди ваъдаларидан бири саналади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг