Архив

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади
22 ноябрь 2023, 17:37

Энди вилоят кадастр бошлиқлари бош вазир томонидан тайинланади

Ўзбекистон бош вазири Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ҳуқуқини олди. Ўзбекистон президенти кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифати «замондан орқада» эканини таъкидлади.

Бренд Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги барча моделлари учун нархларни оптималлаштирилди
22 ноябрь 2023, 17:00

Бренд Chery автомобилларининг Ўзбекистондаги барча моделлари учун нархларни оптималлаштирилди

Chery Uzbekistan бренди автомобилларнинг барча моделлари нархини пасайтириш ва транспорт харажатларини оптималаштиришни эълон қилди.

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди
22 ноябрь 2023, 15:42

Ўзбекистон U-17 ЖЧнинг чорак финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни мағлуб этиб, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Ўзбекистон охирги марта 2011 йилда турнирнинг бу босқичига чиққан (видео, фото, статистика).

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор
22 ноябрь 2023, 14:38

Самарқандда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, қурбон бор

Оқдарё туманида бошқаруви йўқотилган автобус бетон тўсиққа урилиши оқибатида 1 йўловчи вафот этди. 17 киши жароҳатланди.

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди
22 ноябрь 2023, 14:25

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 йўловчи лайнери билан тўқнашди ва самолётнинг тумшуқ қисмига шикаст етди. Ҳодисага автобус ҳайдовчисининг аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳаво кемасига эртаси куни парвозларга рухсат берилган.

Оқилона фойдаланилмаётган кадастрсиз ерлар ҳокимликлар захирасига қайтарилади — президент
22 ноябрь 2023, 13:37

Оқилона фойдаланилмаётган кадастрсиз ерлар ҳокимликлар захирасига қайтарилади — президент

Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг шартли кадастр қиймати 350 млрд долларни ташкил қилиши мумкин, деди президент. У аэросуратлар ва ер кадастрини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш топшириғини берди. Агар кадастрсиз ерлардан оқилона фойдаланилмаса, улар ҳокимликлар захирасига қайтарилади.

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди
22 ноябрь 2023, 13:17

Россияда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди

Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35−40 нафар ишчи иштирокида жанжал юз берди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Муштлашувга ошхонага киришда навбат талашиш сабаб бўлди. Мигрантлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец
22 ноябрь 2023, 13:06

«Ўзбекистон футболчилари Эронга қарши ўйинда ўз характерини кўрсатди» — Сречко Катанец

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари характер кўрсатиб, Эрон билан дуранг ўйнади. Шунингдек, биринчи бўлимдаги камчиликлар, Эроннинг провокациялари, хориж клубларида тўп сураётган футболчилар ҳақида фикр билдирди.

Марказий банк раҳбари — макроиқтисодий барқарорлик, инфляция ва монетар сиёсат «овози» ҳақида
22 ноябрь 2023, 11:55

Марказий банк раҳбари — макроиқтисодий барқарорлик, инфляция ва монетар сиёсат «овози» ҳақида

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сўнгги йилларда иқтисодиёт юқори бюджет тақчиллиги шароитидаги ҳаётга мослашгани ва бу «оғирликни пул-кредит сиёсатига юклаётганини» таъкидлади. У фискал консолидация зарурати ва монетар сиёсатнинг «кўтарилган овози» ҳақида гапирди.

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни вақтинча тўхтатишга келишди
22 ноябрь 2023, 11:38

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни вақтинча тўхтатишга келишди

Исроил ҳукумати ҲАМАС билан ўт очишни вақтинча тўхтатиш ва бу даврда асирларни алмашишга келишиб олди. Сулҳ вақтида инсонпарварлик ёрдами, дори-дармон ва ёнилғи юкланган юк машиналари Ғазога кириши мумкин бўлади. Тафсилот.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)
22 ноябрь 2023, 11:18

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистонлик футболчилар Эрон билан дуранг ўйнади (+ видео)

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинида Эрон билан дуранг ўйнади. Терма жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, иккинчи бўлимда Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди (видео, фото).

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди
22 ноябрь 2023, 11:02

Президент Тошкент метросида 2 дақиқали интервални таъминлаш топшириғини берди

Президент вагонлар паркини янгилаш, Тошкент метрополитенида поездлар орасидаги икки дақиқали интервални таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, метрополитенни 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда, бунда асосий эътибор ерости метросига қаратилади.

Халқаро микромолия ташкилоти Oasis Credit Тошкентда иккинчи филиалини очди
22 ноябрь 2023, 11:00

Халқаро микромолия ташкилоти Oasis Credit Тошкентда иккинчи филиалини очди

Oasis Credit микромолия ташкилоти иккинчи филиалнинг очилишини эълон қилди. Эндиликда компания тадбиркорларни сифатли молияштириш билан таъминлай олади.

Тадқиқот: Дунё аҳолисининг энг бой 1 фоизи энг камбағал 66 фоиздан кўпроқ углерод гази чиқиндиларини чиқаради
22 ноябрь 2023, 10:25

Тадқиқот: Дунё аҳолисининг энг бой 1 фоизи энг камбағал 66 фоиздан кўпроқ углерод гази чиқиндиларини чиқаради

Глобал иқлим тенгсизлиги бўйича ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, дунёдаги энг бой 1 фоиз аҳоли даромадлари паст бўлган 66 фоиз аҳолига қараганда кўпроқ миқдорда табиатга углерод гази чиқиндилари чиқаради.

Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда
22 ноябрь 2023, 10:23

Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Chilonzor Сity турар жой мажмуаси ва «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектарли автотураргоҳи ўрнида Smart siti мажмуасини қуриш таклиф қилинмоқда. Бу туман аҳолисини камбағалликдан чиқаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди
22 ноябрь 2023, 10:15

Тошкентда Hyundai уриб юборган 41 ёшли пиёда вафот этди

Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси уриб юборган 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
22 ноябрь 2023, 09:37

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Иқлим ўзгариши соҳасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон фаровонлигини оширишга ёрдам беради — Жаҳон банки
21 ноябрь 2023, 18:14

Иқлим ўзгариши соҳасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон фаровонлигини оширишга ёрдам беради — Жаҳон банки

Жаҳон банки гуруҳи ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётини карбонсизлантириш бўйича чора-тадбирлар мамлакатга тараққиёт мақсадларига эришиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга ёрдам бериши қайд этилди. Ҳисоботда буни амалга ошириш учун бир қанча тавсиялар бериб ўтилган.

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда сусткашлик бўлаётганини танқид қилди
21 ноябрь 2023, 17:29

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда сусткашлик бўлаётганини танқид қилди

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда барча соҳалар ҳам натижадорликка эриша олмаётганини таъкидлади. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятидаги лойиҳаларда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.

Бағдод ҳокими ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклади
21 ноябрь 2023, 17:22

Бағдод ҳокими ўринбосари обуна режасини бажармаган коллеж директорини калтаклади

Бағдод тумани ҳокими ўринбосари педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклади. Директор аҳволи оғирлашгач, шифохонага ётқизилган. Олий таълим вазирлиги ҳолатни кескин қоралади. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишларини олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг