Архив

Хорижий автомашиналарни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгарди
6 май 2024, 14:45

Хорижий автомашиналарни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди. Илгари миқдор автомобилнинг двигатель кучига қараб ҳисобланган бўлса, энди бу учун қатъий белгиланган ставка бўлади.

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 май 2024, 14:29

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда

Шараф Рашидов туманида эр хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, уни ўлдирганликда гумонланмоқда. Аёлнинг қариндошлари айтишича, оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Шу жанжалларнинг бирида марҳумага ҳимоя ордери ҳам берилган бўлган.

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёмғирли ўтади
6 май 2024, 12:48

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёмғирли ўтади

Ҳафтанинг биринчи ярмида аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши, ҳарорат +33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Пайшанбадан нам ҳаво массалари барча ҳудудларга тарқалади. Ҳарорат +20 даражагача пасайиб, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари
6 май 2024, 11:49

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари

Тошкент-Андижон йўналишидаги пулли автомобиль йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади, деди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини июнь охиригача тугатиш режа қилинмоқда. У, шунингдек, транс-афғон темирйўли ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди.

Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди
6 май 2024, 11:03

Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг 2−3 балли таъсири қўшни туманлар, шунингдек, Қашқадарёда сезилди.

Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди
6 май 2024, 10:58

Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди

Ургут туманидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи 27 ёшли йигит ўқувчи қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилишда айбланиб, 3 суткага қамалди. Судда йигит ҳеч кимга шилқимлик қилмагани, фақат ўқувчисига танбеҳ берганини айтиб кўрсатув берди.

АҚШ Ғазода уруш бошланганидан бери биринчи марта Исроилга ўқ-дори етказиб беришни тўхтатди — ОАВ
6 май 2024, 10:53

АҚШ Ғазода уруш бошланганидан бери биринчи марта Исроилга ўқ-дори етказиб беришни тўхтатди — ОАВ

Жо Байден маъмурияти АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни Исроилга етказиб беришни тўхтатди, деб ёзмоқда Axios. Бу бир марталик кечикишми ёки етказиб беришнинг вақтинчалик тўхтаб қолиши — аниқ эмас. Таъминотнинг тўхтатилиши Исроилда хавотир уйғотди, дея таъкидлади нашр.

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медаль олди
6 май 2024, 10:12

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медаль олди

Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон 17 та медални қўлга киритди: 10 та олтин ва 7 та кумуш. Гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтини Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди.

Тошкент инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди — ИССВ
6 май 2024, 09:45

Тошкент инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди — ИССВ

Тошкент инвестиция форуми якунлари бўйича 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди. «Янги Тошкент» инфратузилмаси, маълумотлар маркази ва электр станциялари қуриш, Нукус, Фарғона, Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ва бошқа лойиҳалар режала қилинмоқда.

Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар
6 май 2024, 09:04

Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар

Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги 157 та бинодаги мозаика ва паннолар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди ва давлат муҳофазаси олинди. «Газета.uz» уларнинг рўйхати ва манзилларини тақдим этади.

Наманган вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди
5 май 2024, 13:30

Наманган вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Наманган вилояти Косонсой туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши вилоятнинг Янгиқўрғон, Чортоқ, Тўрақўрғон ва Наманган ҳудудларида ҳам сезилди.

Veolia Energy Tashkent дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган қиз воқеаси ортидан иш жараёнини ўзгартирмоқчи
5 май 2024, 11:10

Veolia Energy Tashkent дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган қиз воқеаси ортидан иш жараёнини ўзгартирмоқчи

Veolia Energy Tashkent устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлган бир ёшли қизнинг оиласига ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Компания иш жараёнларига, жумладан, таъмирлаш ишларига ўзгартиришлар киритишни режалаштирмоқда.

Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
5 май 2024, 09:44

Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди

Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатгани аниқланди. Пойтахт мактабгача таълим бошқармаси тарбиячи ишдан бўшатилганини билдирди.

Россия ИИВ Зеленскийни қидирувга берди
4 май 2024, 18:08

Россия ИИВ Зеленскийни қидирувга берди

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга бергани маълум бўлди. Унинг қачондан бери қидирувдалиги ва қандай жиноятда айбланаётгани номаълум. Шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ҳам қидирувга берилган.

Chery Бухоро вилоятидаги автомобиль эгаларини WCWL лойиҳаси доирасида бирлаштирди
4 май 2024, 15:00

Chery Бухоро вилоятидаги автомобиль эгаларини WCWL лойиҳаси доирасида бирлаштирди

ADM Global компаниялар гуруҳи 27 апрель куни Бухоро вилоятида With Chery With Love тадбири доирасида Chery Tiggo 8 Pro ва Chery Tiggo 8 Pro Max автомобиллари эгаларини жамлади.

Тошкент вилоятида экоинспекторларга ҳужум қилган 2 браконьер ушланди
4 май 2024, 13:57

Тошкент вилоятида экоинспекторларга ҳужум қилган 2 браконьер ушланди

Тошкент вилоятидаги Сирдарё қирғоғида экология инспекторларига ҳужум қилган икки браконьер ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлар икки инспекторни сувга йиқитиб, резина қайиқларни ёқиб юборганди.

Тошкентда бир ёшли қизнинг устига дарахт қулашига нима сабаб бўлди?
4 май 2024, 11:58

Тошкентда бир ёшли қизнинг устига дарахт қулашига нима сабаб бўлди?

Чилонзор туманида дарахт қулаб, 1 ёшли қиз вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Текширувда сув қувурларини таъмирлаганлар қазиш ишларини олиб бориши оқибатида бир туп дарахт илдизи очилгани ва ўз вазнини кўтара олмай, йиқилгани аниқланди. Ҳодиса сабабли битта автомобилга ҳам зарар етган.

Onix ТЖМда капитал таъмирланган коттежларни олдиндан бронь қилиш бошланди
4 май 2024, 11:00

Onix ТЖМда капитал таъмирланган коттежларни олдиндан бронь қилиш бошланди

Onix турар жой мажмуасидаги коттежлар учун капитал таъмирлаш ва кадастр билан эрта бронь қилиш имконияти мавжуд.

«Мен буни эшитмадим». Энергетика вазири — «Ўзтрансгаз»нинг ишончли бошқарувга берилгани ё йўқлиги ҳақида
4 май 2024, 10:54

«Мен буни эшитмадим». Энергетика вазири — «Ўзтрансгаз»нинг ишончли бошқарувга берилгани ё йўқлиги ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz» саволига жавобан «Ўзтрансгаз» (магистрал газ қувурлари оператори) ишончли бошқарувга берилиши мумкинлиги ҳақида эшитмаганини маълум қилди. Ўтган ой «Ўзбекнефтгаз» «Ўзтрансгаз» ва унинг қарзи билан боғлиқ қатор операцияларни амалга оширганди.

Оҳангарондаги тўқайзор ёқиб юборилиши оқибатида табиатга салкам 460 млн сўм зарар етган
4 май 2024, 09:48

Оҳангарондаги тўқайзор ёқиб юборилиши оқибатида табиатга салкам 460 млн сўм зарар етган

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги тўқайзорда олдин тахмин қилинганидек 1500 та эмас, 775 та дарахт ва бута ёқиб юборилгани аниқланди. Оқибатда табиатга 459,6 млн сўм зарар етган. Экология бўлими ерни аукциондан олиб, давлатга қайтариш бўйича прокуратурага сўровнома юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг