Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноатини ривожлантиришга ёрдам беради ҳамда ЕИга мис ва молибден каби фойдали қазилмаларга йўл очиш имкониятини яратади.
Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилганларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит жалб қилиш имконияти берилди. Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул кўринишида ажратилиши мумкин. Кредит муддати ва имтиёзли давр ҳам оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, улар икки давлат темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Қўшма корхона Трансафғон йўналишини ривожлантиришда иштирок этади.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда «Қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат бўлиб, фақат уюшибгина мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашимиз мумкин», — деб таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада ўтган музокараларда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, улар «Хива гиламлари» комбинатини кўздан кечирди.
2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 16 фоизга — 2,6 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача қисқарди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг ЯИМга нисбати тарихий максимум — 8,6 фоизга етди (7,8 млрд доллар).
Ташкилот раҳбарларини Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов жаримага тортилди. У овоз йиғолмаган раҳбарларни ишдан олиш билан қўрқитган ва уларни «ноинсофлар» дея атаганди.
«Дыши» ва яна олтита кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, театрлардаги спектакллар, ҳаво шарида кўтарилиш, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди. БМТ аввалроқ Ғазонинг шимолий вилоятларида оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантирганди.
Тошкент вилоятида синфдошига нисбатан буллинг уюштирган, уни калтаклаб, ҳақоратлаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги президентнинг пойтахтдаги икки туманга ташрифи якунлари бўйича лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқишга 825 млн сўм ажратди. «Чорсу» ва «Эски жўва» бозорлари реконструкцияси, «туризм ҳалқаси»да йўлаклар, маҳаллаларда микро боғлар қуриш ва бошқалар шулар жумласидан.
Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.
ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.
Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.
Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол кучайиб, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+18 даражага тушади. Якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна +20…+23 даражагача кўтарилади, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлади.
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.
Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.
5−7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг