Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарё вилоятидаги «Далверзинтепа», Андижон вилоятидаги «Мингтепа», Самарқанд вилоятидаги «Шероз қалъа» ва Қорақалпоғистондаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида очиқ осмон остидаги музейларни яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Бекор қилинган «мобил қуллик», рақамни сақлаб, мобил компанияни ўзгартириш қўлланмаси, вақтинча ёпилган метро бекатлари, соддалашган IMEI тизими, 2026 йилгача электр энергиясининг эркин улгуржи бозори ташкил этилиши, ёғингарчиликсиз дам олиш кунлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Dongfeng Uzbekistan компанияси 1 йилдан 3 йилгача қулай шартларда ҳамда кечиктирилган муддат учун пеняларсиз автомобиль харид қилишни таклиф этмоқда.
Ўзбекистон ва Евроиттифоқ иқлимга безарар саноат, рақамли технологиялар, аэрокосмик ва мудофаа соҳаларини ривожлантириш учун зарур бўлган фойдали қазилмалар — муҳим хомашё соҳасида ўзаро англашув меморандумини муҳокама қилишни бошлади.
Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг таъкидлашича, цензура шароитида ўтказилган ижтимоий фикр сўровномалари асосидаги хулоса чалғитувчи бўлади. У бунга мисол сифатида совет даврини кўрсатади: ўша вақтда ҳамма оғизда компартияни қўллаган, лекин иттифоқ парчалаганида унинг ҳимояси учун ҳеч ким кўчага чиқмаган.
Олтита кинопремьера, спектакллар, итлар кўргазмаси, «Humo» хоккей клуби ўйинлари, Аёл Йўли фестивали, Озод Шукруллоев ҳамда DJ King Macarella концертлари, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Қозоғистон Миллий банки мамлакат норезидентларига вақтинча ёки доимий яшаш учун рухсатномасиз банк карталари беришни тақиқлашни режалаштирмоқда. Регулятор бундай чораларни гиёҳванд моддалар ёки қимор ўйинлари билан боғлиқ ноқонуний операциялар хавфини камайтириш зарурати билан изоҳлади.
Тошкент ҳокимлиги тирбандликларга сабаб бўлаётган Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунига етказилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.
Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.
Perfectum алоқани янада яхшилаш мақсадида 5G New Radio технологиясини жорий этишга қарор қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Республика радиочастоталар кенгаши томонидан частота ресурси ажратилди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Сенаторлар ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуни маъқуллади. Қонунга йўлнинг таъмирлаш ишлари вақтида қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи чекланиши, пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар каби қўшимчалар киритилган.
Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистонликлар энди телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда мобил операторни ўзгартира олади. Хўш, ушбу хизматга қанча вақт ва пул кетади? Рақам ҳисобидаги ортиқча пул ҳам ўтадими? Рақамга уланган пластик карта ва иловалар нима бўлади? Мазкур саволларга жавоблар — «Газета.uz» қўлланмасида.
Рақамли ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилганини эълон қилди. Энди рўйхатдан ўтказиш Face-ID орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, хорижликлар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари билан танишди. 2024 йил охиригача электр энергиясининг ягона савдо майдончасини яратиш, 2026 йилгача эса эркин улгуржи бозорни жорий этиш режалаштирилган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Пробация тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Қонун билан пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларга нисбатан электрон кузатув воситасини қўллаш масалалари тартибга солинмоқда.
Пара Осиё ўйинларининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кунларга қараганда камроқ — 7 та медаль қўлга киритди. Пара енгил атлетикачилар Бобур Омонов ва Нурхон Қурбонова мусобақа рекордини ўрнатди. Аввалги Пара Осиё ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова яна шоҳсупага кўтарилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг