Архив

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
27 октябр 2023, 10:47

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб, ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +26…+29 даражагача исиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда «мобил қуллик» бекор қилинди
27 октябр 2023, 10:27

Ўзбекистонда «мобил қуллик» бекор қилинди

Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилди. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.

«Толариқ» метро бекатидан «Қурувчилар» даҳасигача бўлган бекатлар 3 кунга ёпилади
27 октябр 2023, 10:23

«Толариқ» метро бекатидан «Қурувчилар» даҳасигача бўлган бекатлар 3 кунга ёпилади

Метрополитеннинг Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган 2 та бекатида қурилиш ишлари тугатилади. Янги бекатларни эскисига боғлаш ишлари сабаб 3−5 ноябрь кунлари «Толариқ», «Хонобод» ва «Қурувчилар» бекатлари ёпилади. Унинг ўрнига бепул автобуслар ҳаракатланади.

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
26 октябр 2023, 22:59

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди

Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.

Қашқадарёнинг икки туманига янги ҳокимлар тасдиқланди
26 октябр 2023, 22:42

Қашқадарёнинг икки туманига янги ҳокимлар тасдиқланди

Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
26 октябр 2023, 22:00

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Қидирувга берилган «бизнес-тренер» Ислом Иброҳимов, жаримага тортилган 16 та банк, Самарқандда очилган UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси, Ўзбекистонга келадиган Франция президенти, 6 та машина иштирокидаги аянчли ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Арманистон яқин ойларда Озарбайжон билан сулҳ имзолашга умид қилмоқда
26 октябр 2023, 21:06

Арманистон яқин ойларда Озарбайжон билан сулҳ имзолашга умид қилмоқда

Арманистон бош вазири Никол Пашиньян бир неча ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этмоқда
26 октябр 2023, 20:51

Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этмоқда

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
26 октябр 2023, 18:27

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади

Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.

Имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш бўйича чоралар давом эттирилади — МБ
26 октябр 2023, 17:46

Имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш бўйича чоралар давом эттирилади — МБ

Марказий банк келгуси йилларда пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини оширишда имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш ва бозор тамойиллари асосида шаклланувчи фоиз ставкаларига ўтиш борасида чораларни давом эттиришини билдирди.

Кредитлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган 16 та банк жаримага тортилди
26 октябр 2023, 17:28

Кредитлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган 16 та банк жаримага тортилди

Ўзбекистон Марказий банки 16 та банкни мижозларга кредит ва омонатлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор этмагани учун жаримага тортди.

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади
26 октябр 2023, 17:26

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар омбудсманини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

МБ: 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври 2025 ёки 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда
26 октябр 2023, 17:10 1

МБ: 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври 2025 ёки 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда

Марказий банк бир нечта омилни инобатга олиб, 2 та сценарий асосида кейинги йилларда макроиқтисодий ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқди. 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври асосий сценарийда 2025 йилнинг иккинчи ярмига, муқобил сценарийда 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда.

БМТ: Дунёдаги қочқинлар сони 114 миллионгача ошди
26 октябр 2023, 16:36

БМТ: Дунёдаги қочқинлар сони 114 миллионгача ошди

Дунё миқёсида можаролар, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 114 миллионга етди. БМТ асосий сабаблар сифатида Украинадаги уруш, бир қатор Африка мамлакатларидаги можаролар ва Афғонистондаги гуманитар инқирозни кўрсатди.

Ўзбекистонда кибержиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади
26 октябр 2023, 15:33

Ўзбекистонда кибержиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенат қўмитасида кибержиноятлар, хусусан, дипфейкка қарши жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши муҳокама қилинди. Ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазо кучайтирилади.

Самарқандда UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси очилди
26 октябр 2023, 15:15

Самарқандда UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси очилди

Самарқанд шаҳрида туризм ташкилотлари ва экспертлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи UNWTO тематик офиси ҳамда Халқаро туризм академияси очилди. Муассаса Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Саргузаштлар сари: Дубай сайёҳларни яна нималар билан ҳайратда қолдира олади
26 октябр 2023, 15:00

Саргузаштлар сари: Дубай сайёҳларни яна нималар билан ҳайратда қолдира олади

Доим ўзгариб турувчи гўзал Дубай тилга олгандан кўра кўпроқ фаол кўнгилочар ҳордиқларни таклиф этади. Visit Dubai ушбу ажойиб курортда нималар билан шуғулланиш мумкинлигини кўрсатувчи рўйхатни тузди. У сайёҳларга шаҳарга такрор борганинларида ҳам асқотиши мумкин.

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси бўлди
26 октябр 2023, 14:47

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси бўлди

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчи сифатида ишлаган.

Humo Air Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига кунлик парвозларни йўлга қўймоқчи
26 октябр 2023, 14:44

Humo Air Ўзбекистоннинг 6 та шаҳрига кунлик парвозларни йўлга қўймоқчи

Humo Air лоукостери 2024 йил бошига қадар тўртта Airbus 320/321 лайнерига эга бўлади. Авиакомпания Самарқанд, Бухоро, Қарши, Нукус, Урганч ва Термизга кунлик мунтазам қатновларни йўлга қўймоқчи. Келгуси йилда халқаро йўналишларда мунтазам рейсларни амалга ошириш режаси ҳам бор.

ДХХ учта ҳудудда 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди
26 октябр 2023, 14:06

ДХХ учта ҳудудда 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди. Хусусан, иккита ҳолатда Тожикистондан гашиш ва опий олиб келингани аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг