Тошкентда 15 апрелдан бошлаб туман ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва йўлларга хизмат кўрсатиш вазифалари аукцион орқали хусусий шерикларга ўтказилади. Вилоятларда дарахт экиш, ариқ тозалаш ва кўчаларни ёритиш ишлари чиқинди корхоналарига берилади.
Рамазон — Ислом дунёсида орзиқиб кутиладиган муқаддас ой. Мусулмонлар унинг шарафига фонуслар ёқади, ифторлик ва ибодат учун жамланади, болалар эса Рамазон қўшиқларини куйлайди. «Газета.uz» дунё мусулмонларининг мазкур ой билан боғлиқ ана шундай ўзига хос анъаналарини бир материалга жамлади.
«Автомобилсиз кун»да бир қатор амалдорлар ишга жамоат транспортида келди. Транспорт вазири — автобусда, экология вазири — метрода, Божхона қўмитаси раиси — велосипедда, рақамли ривожланиш вазири ва МБ раиси эса пиёда ҳаракатланди. Спорт вазирлиги раҳбари узоқ вақт давомида «зебра»дан ўта олмади.
Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.
Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Сумалак — ўзига хос маросимлари бор, пиширилиши осон бўлмаган таом. Шу боис қишлоқларда уни бир неча оила бир бўлиб тайёрлайди. Фарзандлари ўқишга кириши, уйида газ, юртда эса тинчлик бўлишини ният қилиб, қозон кавлайди. Холида Мусулмон навбатдаги фотоҳикояси — қишлоқда тайёрланган сумалак ҳақида.
Нью-Йорк суди FTX криптобиржаси асосчиси Сем Бэнкман-Фридни мижозлардан миллиардлаб доллар ўғирлагани учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. АҚШ прокуратураси буни Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик молиявий фирибгарликлардан бири деб атади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди ва 9,6 млн долларлик электр энергияси транзитини амалга оширди. Шунингдек, ташкилот йил давомида магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт•соат электр энергияси узатди.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия хавфсизлик кучлари билан биргаликда ИШИД ва «Крокус сити ҳолл» концерт залига ҳужум қилганларга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар шахсни қўлга олди. Терактда жароҳатланганлар сони 380 нафардан ортди.
Тиббиёт — Ўзбекистондаги оғриқли мавзулардан. Хорижда-чи, у ерда аҳвол қандай? Тиббиёт бепулми ё пулли? Шифокорлар малакаси қандай? Томоғи оғриган одамга музқаймоқ ейиш тавсия этилиши ростми? Дори-дармон билан боғлиқ вазият қанақа? «Газета.uz» шу каби саволлар билан хориждаги ватандошларга юзланди.
Олтита кинопремьера, спектакллар, мультимедиа кўргазмаси, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, цирк томошалари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкент шаҳри ИИББ ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +18…+23 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +13…+18 дан +25…+30 даражагача ўзгариб туради. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёрий бўлади.
2013 йилдан бери Регби федерациясига раислик қилиб келаётган Содиқ Сафоев ушбу лавозимга қайта сайланди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Гонконг ўйини якунланганидан кейин майдонга югуриб чиққан футбол мухлислари жавобгарликка тортилди. Осиё футбол конфедерацияси ҳолат учун ЎФАни жаримага тортди.
Наманган вилоятида президент билан ифторлик пайтида учрашган 108 ёшли нуроний Иброҳимжон Хўжаевга давлат раҳбари томонидан Traverse автомобили совға қилинди.
Ўзбекистондаги аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини саралаб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.
26−28 март кунлари «Озиқ-овқатлар маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари UzFood-2024» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда Москванинг 16 та ишлаб чиқарувчиси ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Улар соғлом бўлса-да, навбатма-навбат ногиронлик аравачасида ўтириб тиланчилик қилиб юрган.
Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Ер тайёр қилиниб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг