Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.
Февраль ойида МТРК раислигидан кетган Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. «Умид қиламизки, у эришилган муваффақиятларнинг янада ошиши, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда бор куч, билим ва тажрибасини сарфлайди», — деб ёзди маданият вазири.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлардаги билими ягона тест материаллари асосида баҳоланади. Имтиҳонлар давомида ўқувчилар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига мос келадиган фанни танлашлари мумкин бўлади. Янги ўқув йилидан 14 та мактабда инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.
Евроиттифоқнинг Тошкентдаги делегацияси 31 мартдан бошлаб Болгария ва Руминия Шенген ҳудуди таркибига киришини билдирди. «Шенген ЕИнинг энг қимматбаҳо гавҳари бўлиб қолмоқда, у Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин», — деди ЕИ элчиси Шарлотта Адриан.
Labo учун очилган қўшимча контрактация, давлат идораларининг антикоррупция рейтинги, кучли шамол сабаб қулаган дарахтлар, 3 баравар ошириладиган Россия гази импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Fitch агентлиги Ўзбекистон банк секторидаги ўсишни қайд этди — урғу кўпроқ бозорга асосланган ёндашувга кўчган. Аммо ташкилот, шунингдек, чуқур тузилмавий заифликлар ва янги рисклар туфайли кейинги яхшиланишларга эришиш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти халқ ҳукумати раиси Эркин Туниязни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон вилоятлари ва ШУАР ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хитой билан ўзаро савдо ҳажмининг қарийб 10 фоизи ушбу минтақа ҳиссасига тўғри келади.
Латвия ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш бош вазир бўлган вақтида бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро туфайли ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди. У бош вазирлик пайтида 32 марта шахсий самолётларда чет эл сафарларига борган ва бу бюджетга 613 минг еврога тушган.
Россия армияси Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши мумкин, Киевнинг унга бардош бера олиш қобилияти эса бир йил аввалгига нисбатан «ишончсизроқ кўринмоқда», деб ёзди Economist. Украина зудлик билан кўпроқ қўшин мобилизация қилиши ва ишончли мудофаа чизиғи қуриши керак.
Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими? «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.
Тошкентнинг марказий ҳудудларида 29 март куни иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш муносабати билан иссиқ сув бир кунга тўхтатилади.
Валерий Аракелян асли самарқандлик. У абитуриентларни дунёнинг энг яхши университетларига грант асосида ўқишга кириш учун тайёрлашга ихтисослашган Freshman Academy онлайн мактабига асос солган. «Газета.uz» Валерий билан академия фалсафаси, талабалар ва хорижда таҳсил олиш ҳақида суҳбатлашди.
Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.
Антикоррупция агенлиги давлат идораларининг коррупцияга қарши кураш бўйича рейтингини эълон қилди. Вазирликлар орасида Тоғ-кон саноати вазирлиги энг яхши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги энг ёмон натижани қайд этди. Ҳокимликлар орасида энг қуйи ўриндан Андижон вилояти ҳокимлиги жой олди.
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиядаги «Крокус сити ҳолл»да содир этилган терактдан кейин мамлакатнинг барча йирик савдо марказлари, концерт заллари ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларини текширади.
Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш учун олдиндан 800 млрд сўм талаб этилади, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Тадбир 2025−2026 йилларда ўтказилиши режа қилинган.
Мобил телефонлар юқори сифатда сурат олиш имконини берадиган ҳозирги замонда, нақадар ғалати кўринмасин, плёнкали фотография мухлислари сони ҳам кўпайяпти. «Газета.uz» фотографлар Виктор Ан, Юрий Веденин ва Эрик Музипов билан қандай қилиб ва нима учун плёнкага суратга олишлари ҳақида суҳбатлашди.
Самарқанд вилоятидаги Оқдарё дарёсидан 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағални ўзбошимчалик билан қазиб олганлар аниқланди. Улар давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни ўтказилади. Унда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, суд фаолияти юзасидан ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилади.
UzAuto Motors 29 март куни Labo автомобили учун қўшимча контрактация очилишини маълум қилди. Компания нархлар ўзгаришсиз қолишини алоҳида таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг