Архив

Тошкентда тиббий суғурта тизими 2024 йилдан жорий этилади
12 сентябрь 2023, 17:48

Тошкентда тиббий суғурта тизими 2024 йилдан жорий этилади

Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш муддати 2024 йил бошига кўчирилди. Илгари буни шу йилнинг июль ойида бошлаш режалаштирилганди.

Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш мақсади «Ўзбекистон-2030» стратегиясига киритилмади
12 сентябрь 2023, 17:03

Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш мақсади «Ўзбекистон-2030» стратегиясига киритилмади

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастурини амалга ошириш мақсад қилинганди. Бу вазифа «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасига ҳам киритилганди, аммо ҳужжатнинг қабул қилинган вариантидан жой олмади.

Тошкентда қудуқ қопқоғи автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборди
12 сентябрь 2023, 15:57

Тошкентда қудуқ қопқоғи автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборди

Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.

Ўзбекистондаги барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади
12 сентябрь 2023, 15:31

Ўзбекистондаги барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари августда қарийб 1 млрд долларга қисқарди
12 сентябрь 2023, 15:11

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари августда қарийб 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
12 сентябрь 2023, 14:43

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда «иқлимий ёз» давом этмоқда — Ўзгидромет
12 сентябрь 2023, 14:25

Ўзбекистонда «иқлимий ёз» давом этмоқда — Ўзгидромет

Иқлимшуносларнинг фикрича, ҳақиқий куз ўртача кеча-кундузлик ҳарорат +20 даражадан пастга тушганда, ёмғир тез-тез ёққанда бошланади. Сентябрь ўртаси бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ҳали «иқлимий ёз» давом этмоқда.

Ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектлар молиялаштирилмайди
12 сентябрь 2023, 12:58

Ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектлар молиялаштирилмайди

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо ва инвестицияларни ривожлантириш дастури имзоланди
12 сентябрь 2023, 12:51

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо ва инвестицияларни ривожлантириш дастури имзоланди

Ўзбекистон Жанубий Корея билан Савдо ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича шартнома (TIPF) имзолаган минтақадаги биринчи ва дунёда еттинчи давлат бўлди. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Сеулда қатор музокаралар ўтказди.

Энди ўқишга киролмаган абитуриентлар 5 та йўналишнинг бирида супер контрактда ўқиши мумкин
12 сентябрь 2023, 11:57 1

Энди ўқишга киролмаган абитуриентлар 5 та йўналишнинг бирида супер контрактда ўқиши мумкин

Ўқишга кира олмаган абитуриентларга танлаган 5 йўналишидан бирида супер контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Шунингдек, агар абитуриент 1-йўналишга киролмаган, бироқ қолганларидан бирида талабаликка тавсия этилган бўлса, 1-йўналишда супер контракт асосида ўқиши мумкин.

Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади
12 сентябрь 2023, 11:34

Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясига кўра, энди мактабларда компьютер саводхонлиги дарслари 1-синфдан жорий этилади. Шунингдек, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юборилади.

Икки ва ундан ортиқ полосали йўллардаги «пешеход»ларда светофор ўрнатиш мажбурий бўлади
12 сентябрь 2023, 10:58

Икки ва ундан ортиқ полосали йўллардаги «пешеход»ларда светофор ўрнатиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларига светофорлар ўрнатиш мажбурий бўлади.

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади
12 сентябрь 2023, 10:54

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.

Энергоресурсларнинг узлуксиз таъминланиши учун нималар қилиняпти? Энергетика вазирининг жавоби
12 сентябрь 2023, 10:36

Энергоресурсларнинг узлуксиз таъминланиши учун нималар қилиняпти? Энергетика вазирининг жавоби

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz»га берган интервьюсида энергоресурслар билан узлуксиз таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб берди. Аввалроқ у буни таъминламай туриб, аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилмаслигини айтганди.

Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетика бўйича ЖЧда 2 та медаль олди
12 сентябрь 2023, 10:09 1

Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетика бўйича ЖЧда 2 та медаль олди

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров иккита медалга эга чиқди. У даст кўтариш баҳсида (164 кг) олтин медални қўлга киритди. Спортчи силтаб кўтаришда медаль ололмаган бўлса ҳам, умумий ҳисобда бронзага сазовор бўлди.

«Муроса вариантини топдик». Энергетика вазири — Жанубий Кореяга газ учун 1 млрд доллар қарзни тўлаш ҳақида
12 сентябрь 2023, 10:08

«Муроса вариантини топдик». Энергетика вазири — Жанубий Кореяга газ учун 1 млрд доллар қарзни тўлаш ҳақида

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма газ лойиҳаси доирасида «Ўзтрансгаз»нинг Корея компаниялари олдидаги қарзини тўлаш бўйича «муроса вариантини» топди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, лойиҳада ишлаб чиқариладиган хомашё ва товар газига тарифларни ўзгартириш кўзда тутилган.

Ливияда сув тошқинлари сабабли 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — ОАВ
12 сентябрь 2023, 09:56

Ливияда сув тошқинлари сабабли 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди — ОАВ

Ливияда «Даниэль» циклони келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бир неча минглаб одамлар бедарак йўқолган. Ҳукумат 3 кунлик миллий мотам эълон қилди.

11 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
11 сентябрь 2023, 22:00

11 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Тошкентда яна чанг бўрони, электр энергияси нархи ошиши ҳақида, журналист Мавжуда Мирзаевага сўралган 6 йил қамоқ жазоси, Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари, президент ташрифи олдидан АҚШда бўлган Ўзбекистон делегацияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент ҳавосидаги чанг зарралари нормадан 43 марта кўп бўлди — Ўзгидромет
11 сентябрь 2023, 20:33

Тошкент ҳавосидаги чанг зарралари нормадан 43 марта кўп бўлди — Ўзгидромет

Душанба куни чанг бўронлари пойтахтдан ташқари Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда ҳам кузатилди. Ўзгидромет Тошкентда PM10 зарралари рухсат этилган нормадан 2,4 марта, PM2,5 зарралари эса 43 марта кўп бўлганини маълум қилди. Пойтахтда чанг душанба куни кечаси ҳам сақланиб қолади.

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси
11 сентябрь 2023, 20:20

Чанг бўрони вақтида нима қилиш керак? Ўзбекистон СЭС тавсияси

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси чанг бўрони вақтида нималар қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди. Кўчада камроқ бўлиш, ниқоб тақиш, томоқ ва бурунларни чайиш ҳамда чанг зарралари биноларга кириши мумкинлигини ёдда тутиш тавсия этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг