Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг офиси очилди. У янги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида жойлашган. IUCN бош директори Гретел Агилар офис ва университетнинг очилиш маросимида иштирок этди.
Бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги ахборот тизимларига 32 156 та кибертаҳдид уюштирилгани аниқланди. Улардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52,7 фоизини ташкил этади.
Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини Наманган вилояти маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилади, мазкур лойиҳаларнинг умумий узунлиги 17,5 километрни ташкил этади. Кўприкнинг қиймати 53,6 млрд сўм бўлиб, унинг узунлиги 482 метр бўлади.
Шанба куни Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг футбол майдони олдидан ҳушсиз ҳолда топилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди, хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди. Пойтахт прокурори фуқароларга мурожаатида шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги аянчли вазият ҳақида гапирди.
ТАТУнинг Нукус филиали директори сифатида ишлаб келган Батирбек Каипбергенов Қорақалпоғистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. У машҳур ёзувчи Тулепберген Каипбергеновнинг ўғли ҳисобланади.
«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари иши доирасида ушланган шахслар, мактаблардаги давоматни текширадиган Миллий гвардия, «Док-1 Макс» судининг музокара босқичи, қайта ташкил этилган ТДИУнинг вазифалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлий дайжестида.
2024 йилда ғаллачиликда ҳам пахтачиликдаги каби имтиёзли кредитларни тўғридан-тўғри фермерларга ажратиш тизими жорий этилади, деди президент. Шунингдек, у хориждан пахта уруғини олиб келиш, ўғит таннархини 15 фоизга арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Прокурор суддан «Док-1 Макс» сиропи иши бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбарини 18 йилга, Quramax компанияси собиқ директорини эса 20 йилга озодликдан маҳрум қилишни, шунингдек, судланувчилардан ҳалок бўлган болалар оилаларига 100 млн сўмдан ундиришни сўради.
Мактабдаги давомат муаммосини ҳал қилишга Миллий гвардия ҳам қўшилди. Интернетда ходимлар ўқувчи ва ўқитувчиларга масъулият ҳақида гапираётгани акс этган видеолар тарқалиб, жамоатчилик саволларига сабаб бўлди. «Газета.uz» Таълим вазирлиги ва Миллий гвардия вакилларининг фикрларини бир ерга тўплади.
Ўзбекистон президентининг маълум қилишича, Ўзбекистон Устюрт платоси кенгликларида яшаган ва инсон омили таъсирида йўқолиб кетган Осиё қоплони популяциясини қайта иқлимлаштириш ниятида. Олимлар ва экспертлар бу йўналишда ҳамкорликка қилишга таклиф этилади.
Пойтахт транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг собиқ раҳбари Анвар Жўраевга нисбатан жиноят иши ДХХ томонидан олиб борилмоқда. У компания бош муҳандиси ва 2 автобус саройи раҳбари билан тил бириктириб, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.
Қозоғистонда мутахассислар билан маслаҳатлашилганидан сўнг ва ёмон об-ҳаво шароити туфайли сайғоқларни отиш тўхтатилди. Уларнинг сони 2023 йил октябрь ойида ушбу ҳайвонлар популяциясининг кескин ортиши ва яйлов етишмаслиги фонида тартибга солинганди.
HONOR бренди Ўзбекистонга 2021 йилда кириб келган бўлиб, фойдаланувчилар орасида инновацион гаджетлари ва Magic OS операцион тизими билан машҳур.
2023 йилда Ўзбекистонда 203 нафар шахс оиладаги зўравонлик бўйича Жиноят кодексига мувофиқ судланиб, уларнинг 59 нафари қамалди. Шунингдек, 8928 киши маъмурий жавобгарликка тортилди.
Президент мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш мақсадида аҳолига яна 60 минг гектар ер тарқатилишини маълум қилди. Бундай ер майдонлари ҳамда томорқаларга саноат, кооперацияни кенг олиб кириш ва маҳсулот етиштириш учун 1 трлн сўм кредит ресурси ажратилади.
Шавкат Мирзиёев масъулларга ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ўзгидромет фавқулодда эълон берди, унга кўра, жумадан бошлаб Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади, шамол 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент иқтисодиёт университети таркибига Молия ҳамда Фискал институтлари қўшилмоқда. Бу икки ОТМда таҳсил олаётган талабалар бирлаштирилган университетда ўқишни давом эттиради. Янги олийгоҳда кузатув кенгаши, Трансформация маркази ва университетни ривожлантириш жамғармаси бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаганини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмагани таъкидланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг