Архив

Германия ҳукумати фуқаролик беришни осонлаштирмоқда
25 август 2023, 19:02

Германия ҳукумати фуқаролик беришни осонлаштирмоқда

Германия ҳукумати мамлакат паспортини 5 йилда олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, фуқаролик тил билиш, волонтёрлик ишларидаги фаоллик ва профессионал сифатлар каби омилларга қараб 3 йилда ҳам берилиши мумкин. Бошқа фуқароликлардан воз кечиш талаб этилмайди.

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
25 август 2023, 18:21

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Сентябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +18… +25 даража бўлиши кутилмоқда. Октябрда +12 даражагача, ноябрда эса +8 даражагача тушади, бироқ кечалари совуқ бўлади. Сентябрда ёғингарчилик миқдори меъёрдан камроқ, қолган ойларда эса меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда, аммо жанубда кам бўлиши мумкин.

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»
25 август 2023, 17:37

Тошкентда Гослинг, Стейтем, Ламар ва Навальний номидаги мактаблар «пайдо бўлди»

Google харитада Тошкентдаги қатор мактабларнинг номи машҳур шахслар ва интернет-мемлар: Гослинг, Питт, Стейтем, Ламар, Жостар, Навальний, улуғбекозавр ва бошқалар шарафига қайта номланди. Таълим бошқармаси бунга раддия беришига тўғри келди.

Ўзбекистонда электрон тижорат бозори 2027 йилга бориб 6−7 баравар кенгайиши кутилмоқда — KPMG
25 август 2023, 17:10

Ўзбекистонда электрон тижорат бозори 2027 йилга бориб 6−7 баравар кенгайиши кутилмоқда — KPMG

KPMG халқаро аудиторлик компанияси Ўзбекистондаги электрон тижорат бўйича ҳисоботида бу бозор ҳажми 2027 йилга бориб 6−7 бараварга кенгайишини ва 1,8−2,2 млрд долларга етиши мумкинлигини прогноз қилди. Шунингдек, компания бозор кенгайишига ёрдам берувчи ва тўсқинлик қилувчи омилларни санаб ўтди.

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди
25 август 2023, 16:37

Айрим ёнилғи шохобчалари ёпилгани ортидан автобуслар бошқа шохобчаларда навбатлар ҳосил қилди

Тошкент шаҳрида айрим ёнилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли автобуслар бошқа шохобчаларга боришига тўғри келмоқда. Улар жойларда катта навбатларни юзага келтирган. Бу масалани ҳал этиш учун «Тошшаҳартрансхизмат» «Ҳудудгазтаъминот» билан пойтахт ҳокимлигида тезкор ишчи гуруҳ тузди.

Президент администрацияси таркиби тасдиқланди
25 август 2023, 15:56

Президент администрацияси таркиби тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси, собиқ энергетика вазири Алишер Султанов энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи, Комил Алламжонов ахборот сиёсати департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди
25 август 2023, 15:45

Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди. Президент администрациясида, шунингдек, бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади
25 август 2023, 15:30

Тошкентда югуриш мусобақаси сабабли айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Пойтахтда Мустақиллик байрами муносабати билан халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

«Самарқандда одамлар хонадонига ислоҳот қачон келишини кутиб ўтирибди» — президент
25 август 2023, 15:18

«Самарқандда одамлар хонадонига ислоҳот қачон келишини кутиб ўтирибди» — президент

Президент Самарқанддаги ўзгаришлар ҳақида гапириб, лекин бу уни ҳали қаноатлантирмаётганини айтди: «Одамлар ислоҳотлар уларнинг уйига қачон келишини кутиб ўтирибди». Давлат раҳбари хориждагилар тезроқ қайтишини исташини, шунинг учун шароит ва иш ўринлари яратиш зарурлигини билдирди.

USAIDнинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади
25 август 2023, 15:01

USAIDнинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Ўзбекистонга келади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Осиё бўйича бюро маъмурияти ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур 26−30 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида ҳамкорлар ва ҳукумат расмийлари билан учрашувлар режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин
25 август 2023, 14:52

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 1 сентябрдан бошлаб икки мамлакат чегарасини ID карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
25 август 2023, 14:29

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Ургут туманида катта тезликда ҳаракатланган Malibu-2 йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни янада мувофиқлаштирмоқчи
25 август 2023, 12:50

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни янада мувофиқлаштирмоқчи

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси вакили Шарлотт Олдҳем-Мур Афғонистонга гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)
25 август 2023, 12:42

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Улар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида яшаган. Сургун қилинганлар ичида бир неча ўнлаб Қозоғистон ССР фуқаролари ҳам бўлган.

Туркманистон Ўзбекистонга 2 млрд куб метргача газ етказиб беради
25 август 2023, 12:31

Туркманистон Ўзбекистонга 2 млрд куб метргача газ етказиб беради

Ўзбекистон Туркманистон билан йилига 2 млрд куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Томонлар, шунингдек, узоқ муддатли шартномалар устида ишламоқда, — деди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов.

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди
25 август 2023, 12:27

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди

Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади
25 август 2023, 11:50

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади

Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
25 август 2023, 11:18

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига
25 август 2023, 11:08

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига

Президент «Самарқандда ишлаш қийинлигини билган ва Тошкентга қайтмоқчи бўлган» Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлидидин Умаровни кўпчилик мақташини айтди. «Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди Шавкат Мирзиёев ДСҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосарига.

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди
25 август 2023, 10:32

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди

Президент қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари шарт. Бусиз уй фойдаланишга қабул қилинмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг