Жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари инфляцияни жиловлашни ўйламаяпти, дея таъкидланди президент йиғилишида. Шу сабабли бош вазирга 9 та туман-шаҳардаги ҳоким ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилади. Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.
Президент Божхона қўмитасига имтиёз билан импорт қилинган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топшириғини берди. 2023 йилда импорт қилинган 20 млрд долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз берилиб, уларнинг 3,2 трлн сўми ўрганилганда 13 фоизи мақсадсиз қўллангани аниқланди.
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосари бўлади.
Давлат солиқ қўмитасида Бюджет ташкилотлари инспекцияси ташкил этилиб, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан унга ўтказилади. Қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида эса янги тузилма ташкил қилинади.
Шавкат Мирзиёев 2024 йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Президент ЯИМни камида 6 фоизга кўпайтириш, шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга камайтириш зарурлигини қайд этди.
Президент раислигидаги йиғилишда иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилиши маълум қилинди. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.
Президент «замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаётгани» сабаб ҳукуматнинг иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга (ҳозир улар 40 нафар) қисқартириш тўғрисида топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди.
Маҳаллалардан бирида аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланди. У тахминан 5 соат қўйиб юборилмаган ва жамоат жойида чекканлик учун жаримага тортилган. АОКА прокуратурага сўров юборди.
Президент «аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб», кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш топшириғини берди. Шунингдек, тадбиркорларни «арзон ва сифатли» каолин билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Аргентиналик футболчи Лионель Месси ФИФАнинг 2023 йилдаги энг яхши эркак футболчиси совринини қўлга киритди. Месси ушбу совринга қаторасига иккинчи марта, умумий учинчи марта лойиқ кўрилди. У тўпланган овозлар бўйича Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппедан ўзиб кетди.
Инвестициялар, саноат ва савдо бўйича ҳукумат комиссиясига 2027 йилгача Ўзбекистон электротехника саноати корхоналарини қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш ва уларни амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олиш ҳуқуқи берилади.
Президент фармони Криминология тадқиқот институти ташкил этилди. Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этди. У 2017 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Тошкентда, ниҳоят, кўчалар ўртасида автобус йўлаклари ташкил этилади. Унда 5 та секцияли 32 ва 35 метрли автобуслар ҳаракатланиши режалаштирилган, деди Транспорт вазирлиги вакили. Инфратузилма юкини камайтириш учун пойтахтга кираверишда 12 та янги экспресс йўналишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
«Салимбой»дан «дўстларни йўқ қилишни» сўраган қирғизистонлик депутат, чоршанбагача сақланиб қоладиган ёғингарчилик, Тайвандаги сайловларга муносабат билдирган Ташқи ишлар вазирлиги, 1 мартдан ишга тушадиган тадбиркорлар рейтинги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда 15 январь куни қор бўронига яқинроқ табиат ҳодисаси кузатилди: тонгда учқунлай бошлаган қор пешинга яқин жадаллашди, аммо узоқ давом этмади. «Газета.uz» фотомухбирлари пойтахтнинг 2024 йилдаги биринчи қорини суратларга муҳрлади.
Ўзбекистонда баҳоргача тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. У электрон шаклда бўлади ва юқори рейтингга эга тадбиркорларга қатор имтиёз ҳамда преференциялардан фойдаланиш имконини беради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг