ХВЖ маълумотларига кўра, сунъий интеллект технологиялари алмаштириш ёки ўрнини тўлдириш орқали дунёдаги жами иш жойларининг 40 фоизига таъсир қилади. Ривожланган иқтисодлар сунъий интеллектдан фойда олишда яхшироқ имкониятларга эга, бу эса глобал тенгсизликни ёмонлаштириши мумкин.
Optimo компанияси тадбиркорлар учун бизнесни самарали бошқариш учун фойдали бўлган дўкон дастурини тақдим этди. Дастур, шунингдек, дўкон савдосини назорат қилишни осонлаштиради.
ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Пахтакор» ва «Сурхон» футбол клублари хусусийлаштириш арафасида эканини айтди. «„Сурхон“ аслида бир йил олдин хусусийлаштирилиши керак эди, лекин клубда бундан аввал ишлаган одамларнинг баъзи хатолари бор, прокуратура буни ўрганмоқда», — деди у.
Сешанба куни Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Унинг Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашиши режалаштирилмоқда.
Сергели туманида метронинг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги бир нечта енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади, деб хабар берди ФВВ. «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига таъсир кўрсатмаганини билдирди.
Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг айтишича, «Салимбой» билан учрашиш учун ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган депутат Эмил Жамғирчиев ундан «икки дўстни» йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Қирғизистон матбуотининг қайд этишича, мамлакатда президент ва МХДҚ раҳбари шундай чақирилади.
Навоийда Volkswagen ID6 машинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz`га келиб урилди. Оқибатда Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.
Оҳангарондаги технопарк негизида Eltech Industrial технопарки ташкил этилмоқда. Мақсад — «янги турдаги электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш». Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ошхона ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқариш учун ажратилади.
2023 йил август ойидан буён Қашқадарёнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан жазоси қўлланди. Вилоят ҳокимлиги унинг топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйганини билдирди.
Ўзбекистон ҳукумати хорижий товарларнинг (ҳозирда 520 дан ортиқ товарга тақиқ қўйилган) давлат харидларида иштирок этишига чекловларни кучайтиришни ва маҳаллий компанияларга, жумладан, электротехника ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ имтиёзлар беришни режалаштирмоқда.
Тайванда ўтган президентлик сайловида ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ ғалаба қозонди. Ўзбекистон ТИВ жараёнга муносабат билдириб, мамлакат «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.
Душанбага ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган кафе ёниб кетди. Вафот этганлар ва жабрланганлар йўқ. Икки кун аввал Миробод туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлиб, 3 киши жароҳатланган эди.
Испаниядаги Santander банкининг минтақавий менежери Давид Плаза Ўзбекистон банк хизматлари бозорига киришга қизиқиш билдирди. Шунингдек, банк Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилди.
Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.
Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган.
Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб Украина билан хавфсизлик бўйича битим тузди. Британиянинг ушбу ҳужжатда келтирилган мажбуриятлари Украина НАТОга қўшилгунча ўз кучида қолади, деди Украина президенти.
Фаоллар ва блогерлар Тошкент марказида аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммолар, хусусан, ҳаво сифати ёмонлигига қаратиш учун #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб ўтказди. Улар расмийлардан бир марталик эмас, балки узоқ муддатли ва кенг қамровли ечимларни кутаётганини билдирди. Фото.
Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Қозон (Россия) томонга ҳаракатланаётган бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг