Архив

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизга ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди
26 декабрь 2023, 10:04

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизга ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди

Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди. Аёлнинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланди.

16 киши Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига тасдиқланди
26 декабрь 2023, 09:17

16 киши Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига тасдиқланди

Президент Фанлар академиясининг 16 нафар янги ҳақиқий аъзосини тасдиқлади. Улар орасида қатор илмий муассасалар раҳбарлари ва ходимлари бор. Бунгача ФАнинг ҳақиқий аъзолари рўйхати 2017 ва 1995 йилларда тўлдирилганди.

Ўзбекистонда оиладаги зўравонликни қораловчи ва муваффақиятли хотин-қизларга бағишланган фильмлар суратга олинади
25 декабрь 2023, 23:45

Ўзбекистонда оиладаги зўравонликни қораловчи ва муваффақиятли хотин-қизларга бағишланган фильмлар суратга олинади

Оилага тайёргарлик мавзулари мактаб ўқув дастурига биология ва тарбия фанлари доирасида киритилади. Она тили ва чет тили фанларида ўқувчиларга «оила муқаддаслигини очиб берадиган» мавзулар ўқитилади. Оиладаги зўравонликни қораловчи ва муваффақиятли хотин-қизларга аталган кино ва рекламалар ишланади.

2030 йилга бориб давлат органлари ва корхоналари раҳбарлигидаги аёллар улуши 30 фоизга етказилиши керак
25 декабрь 2023, 23:07

2030 йилга бориб давлат органлари ва корхоналари раҳбарлигидаги аёллар улуши 30 фоизга етказилиши керак

Президент қарорига кўра, 2030 йилга бориб давлат идоралари раҳбариятининг камида 30 фоизи аёллардан иборат бўлиши керак. Шунингдек, кийим-кечак ишлаб чиқарувчи аёл тадбиркорларнинг ижара ҳақи қисман қопланади, хотин-қизлар томонидан етиштириладиган маҳсулотлар бўйича фьючерс шартномалари тузилади.

«Демак, бизни алдаган бўлиб чиқяпсизлар». Депутат газ ва нефть ишлаб чиқарувчи компанияларга бериладиган имтиёзларга қарши чиқди
25 декабрь 2023, 21:21

«Демак, бизни алдаган бўлиб чиқяпсизлар». Депутат газ ва нефть ишлаб чиқарувчи компанияларга бериладиган имтиёзларга қарши чиқди

Фойдали қазилмалар қазиб олувчи компаниялар учун навбатдаги имтиёзни жорий этиш режа қилинмоқда. Келаси 2 йилда металл ва углеводородлар қазиб олишни бошлайдиганлар рента солиғидан умрбод озод этилиши мумкин. Депутат Дониёр Ғаниев бунга қарши чиқса-да, ҳамкасблари нормани барибир қабул қилди.

Қандай қилиб АҚШда бепул ўқиш мумкин? Абдуазиз Исоқулов ҳикояси
25 декабрь 2023, 19:00

Қандай қилиб АҚШда бепул ўқиш мумкин? Абдуазиз Исоқулов ҳикояси

Абдуазиз Исоқулов АҚШ ҳукуматининг ОТМ талабалари учун мўлжалланган энг йирик — Fulbright стипендиясини ютиб олиб, Нью-Йоркдаги Фордҳэм университетининг халқаро ҳуқуқ йўналишига ўқишга кирган. «Хориж дипломи» лойиҳасида у стипендия, Америка таълим тизими ва иш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Байрам кунлари Тошкентдаги автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
25 декабрь 2023, 17:41

Байрам кунлари Тошкентдаги автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

Тошкентда автобуслар 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.

Бухорода аҳолига ажратилган 800 тоннадан ортиқ кўмир талон-торож қилингани аниқланди
25 декабрь 2023, 17:12

Бухорода аҳолига ажратилган 800 тоннадан ортиқ кўмир талон-торож қилингани аниқланди

Бухоронинг Вобкент, Олот, Қоракўл ва Жондор кўмир омборларида аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши керак бўлган 806,4 тонна кўмир ноқонуний сотиб юборилгани маълум бўлди.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди
25 декабрь 2023, 17:02

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган собиқ ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Бўстонлиқ тумани суди 31 ёшли собиқ профилактика инспекторини вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбдор деб топиб, унга 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жиноят учун шарт-шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан иш очиш масаласи бўйича прокурорга хабар юборилди.

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди
25 декабрь 2023, 16:07

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

«Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди» — Танзила Нарбаева
25 декабрь 2023, 16:01

«Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди» — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева мамлакат мустақиллиги билан боғлиқ чиқишларга тўхталди. «Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди», — деди Сенат раиси ёшлар билан учрашувда.

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда
25 декабрь 2023, 16:01

Зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

Зўравонликка учраган жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси ва Олий судга топширилди.

Самарқанд вилоятида ноқонуний майнинг билан шуғулланган корхона аниқланди
25 декабрь 2023, 15:34

Самарқанд вилоятида ноқонуний майнинг билан шуғулланган корхона аниқланди

Бош прокуратура Нуробод туманидаги корхона электрга ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолияти билан шуғулланганини аниқлади. МЧЖ 2,5 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган.

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди
25 декабрь 2023, 14:42

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.

Тошкентда жиноят қилишда гумонланган яна 9 киши қўлга олинди
25 декабрь 2023, 14:27

Тошкентда жиноят қилишда гумонланган яна 9 киши қўлга олинди

Тошкентда товламачилик ва гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб, яна тўққиз киши ҳибсга олинди. Ички ишлар бош бошқармаси уларнинг исми ва суратларини эълон қилди.

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади
25 декабрь 2023, 12:54

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади

UzAuto Motors киберҳужумларга учраган ва ишламай қолган контрактация тизимини қайта ишга туширди. Онлайн контрактация 25 декабрь куни соат 14:00 да яна очилади ва фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади
25 декабрь 2023, 12:54

Ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 26−27 ва 29 декабрь кунлари ёмғир ёғиши, шимолда қорга айланиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +2…+7, кундузи +8…+13 даража (29 декабрда +5…+10) илиққача пасаяди. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади
25 декабрь 2023, 12:05

Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган Оила судьялари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 февралдан Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида Оила судьялари ташкил этилади.

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар
25 декабрь 2023, 11:50

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил қилинди — манзиллар

Тошкентдаги бир қатор бозорлар ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Дам олиш кунлари ҳудудда маданий дастурлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда. Манзиллар.

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради
25 декабрь 2023, 11:15

«Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин, у ОТМга киришда имтиёз беради

Мудофаа вазирлиги таклифи билан 11-синфда ўқийдиган ўғил болалар учун «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этилиши кутилмоқда. Нишон ҳарбий ОТМларга киришда қўшимча 3 балл беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг