Архив

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
28 декабрь 2023, 12:14

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.

Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россиядаги тикланишга боғлиқ — Жаҳон банки
28 декабрь 2023, 11:20

Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россиядаги тикланишга боғлиқ — Жаҳон банки

Жаҳон банки ўзининг янги ҳисоботида Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россия иқтисодиёти тикланишига боғлиқ экани, узоқ муддатли истиқболда эса энг муҳим омиллардан бири иқлим ўзгаришига мослашиш бўлишини қайд этди.

«Қонунчилик палатаси қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланиб қолмоқда» — депутат Дониёр Ғаниев
28 декабрь 2023, 10:33

«Қонунчилик палатаси қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланиб қолмоқда» — депутат Дониёр Ғаниев

Депутат Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатаси Сенат каби қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан илгари сурилган бўлса, уни ўзгартириш керак эмас, деган нотўғри қараш мавжуд.

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди
28 декабрь 2023, 10:28

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 31 ёшли эркак осилган ҳолда топилди

Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда 31 ёшли эркак дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бош прокуратурага кўра, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилишга уринган.

«Бизга кафолатли ва барқарор энергия ресурслари сув билан ҳаводек зарур» — президент
28 декабрь 2023, 10:05

«Бизга кафолатли ва барқарор энергия ресурслари сув билан ҳаводек зарур» — президент

Келгуси 6 йилда Ўзбекистонда электрга бўлган талаб 83 млрд дан 120 млрд киловатт-соатгача ўсиши кутилмоқда. «Буни, биринчи галда, қайта тикланадиган энергия ҳисобидан қоплаймиз», — деди президент. У, шунингдек, Осиё ва Европа бозорларига «яшил» энергия етказиб бериш режаларини ҳам маълум қилди.

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди
28 декабрь 2023, 09:41

Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди
28 декабрь 2023, 09:21

Наманган вилоятида кучсиз зилзила қайд этилди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 2 балли кучсиз зилзила содир бўлди.

Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 гигаватт бўлган олтита «яшил» электр станцияси ишга туширилди
28 декабрь 2023, 09:13

Ўзбекистонда умумий қуввати 2,4 гигаватт бўлган олтита «яшил» электр станцияси ишга туширилди

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш электр станциялари, Навоий вилоятининг Томди туманида шамол электр станциясининг биринчи босқичи ишга туширилди. Уларнинг умумий қуввати 2400 МВтни ташкил қилади.

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 декабрь 2023, 23:09

27 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи кун натижалари, автомобиллар учун тузиб бўлинган шартномалар, тез тиббий ёрдам учун яна 100 та Caddy, Ўзбекистонга 2 баравар кўпроқ етказиладиган Россия гази, байрамда қўшимча бир соат ишлайдиган Тошкент метроси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Шахматчи Ян Непомняший Самарқанддаги рапид бўйича ЖЧда Магнус Карлсенга берилган «имтиёз»дан шикоят қилди
27 декабрь 2023, 23:00

Шахматчи Ян Непомняший Самарқанддаги рапид бўйича ЖЧда Магнус Карлсенга берилган «имтиёз»дан шикоят қилди

Россиялик шахматчи Ян Непомняший Магнус Карлсенга берилган «имтиёз» туфайли Халқаро шахмат федерацияси ва Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид ҳамда блиц бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчиларига шикоят қилди. ФИДE «иштирокчиларнинг ҳеч бирига алоҳида шароитлар яратилмаганини» билдирди.

Умида Омонова 5, Нодирбек Ёқуббоев 31-ўринда. Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи куни қандай ўтди?
27 декабрь 2023, 22:53

Умида Омонова 5, Нодирбек Ёқуббоев 31-ўринда. Рапид бўйича ЖЧнинг биринчи куни қандай ўтди?

Самарқандда шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни якунланди. Магнус Карлсен ва яна 4 нафар шахматчи пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон вакилларидан Нодирбек Ёқуббоев 31, Умида Омонова 5-ўринда. Жаҳонгир Воҳидов эса 8 ёшли Роман Шогжиевга ютқазди.

Сурхондарё ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 8,5 йилга қамалди, у апелляция шикояти бермоқчи
27 декабрь 2023, 21:58

Сурхондарё ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 8,5 йилга қамалди, у апелляция шикояти бермоқчи

Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманларининг собиқ ҳокими Рустам Пардаев 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У юқори инстанция судига апелляция бермоқчи.

Шўрчи тумани собиқ ҳокимига тайинланган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
27 декабрь 2023, 20:19

Шўрчи тумани собиқ ҳокимига тайинланган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов сентябрь ойида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Суднинг апелляция инстанцияси ноябрь ойида ҳукмни ўз кучида қолдирган. Олий суд эса бу ҳақда эндигина хабар берди.

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди
27 декабрь 2023, 17:42

Маъмурий судлардаги ерга оид ишларда прокурорлар ҳам қатнашиши белгиланди

Э️ндиликда ерга оид ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурорнинг иштирок этиши шарт бўлади. Ишнинг тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишнинг бошқа инстанцияларида қатнашолмайди.

Туркия парламенти қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади
27 декабрь 2023, 17:16

Туркия парламенти қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади

Туркия парламентининг тегишли қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади. Энди ҳужжат парламент аъзоларининг умумий овозига қўйилади. Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған аввалроқ ҳужжатнинг якуний ратификациясини Американинг F-16 қирувчи самолётларини Анқарага сотиш билан боғлаган эди.

Давактив: Риэлторлик тўғрисидаги қонун кўчмас мулк эгаларининг ўзи мустақил тузадиган битимларига нисбатан татбиқ этилмайди
27 декабрь 2023, 15:32

Давактив: Риэлторлик тўғрисидаги қонун кўчмас мулк эгаларининг ўзи мустақил тузадиган битимларига нисбатан татбиқ этилмайди

Давактив риэлторлик хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрларга муносабат билдириб, унинг 3-моддасида тартиб кўчмас мулк мулкдорларининг ўзлари мустақил тузадиган битимларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилганини таъкидлади. Қонун лойиҳасининг 27-моддаси қайта ишланади.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди
27 декабрь 2023, 15:14

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилди

Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида (кассация) кўриш босқичи жорий этилди. Шунингдек, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди
27 декабрь 2023, 14:27

Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига йиқилиб тушди

Тошкент метросининг «Чилонзор» бекатида аёл кишининг тоби қочиб, йиқилиб тушди. Тошкент метрополитени йўловчи ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан платформага олиб чиқилгани ва жароҳат олмаганини билдирди.

Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳокама қилинди
27 декабрь 2023, 14:20

Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳокама қилинди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулла Охунзода билан Тошкентда Трансафғон темирйўли қурилиши лойиҳасини жадаллаштиришни муҳокама қилди.

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди
27 декабрь 2023, 13:54

Тошкент метроси 31 декабрь куни бир соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метрополитени 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь кунлари эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг