Қозоғистоннинг магистрал нефть қувури миллий оператори «Казтрансойл» 2024 йилда Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилишни уч бараварга оширмоқчи. Етказиб бериш ҳажмини 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача кўпайтириш режалаштирилган.
Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда, деди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, нафақат Россия, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам тажрибаси ўрганилмоқда. «Росатом» раҳбари аввалроқ томонлар «шартнома имзолашдан йироқда эмас»лигини айтганди.
Президент МТРКга ажратилган кредит бўйича кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек, уни қайтаришда давлат бюджети улушини оширишга оид қарорни имзолади. Дастлаб 22,5 млн евро қарзни тенг тақсимлаш режалаштирилган бўлса, энди 93 фоизи бюджет ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.
Тошкент метросининг «Халқлар дўстлиги» бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими (Palm ID) ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун ATTO иловасида шахсий маълумотларни киритиш зарур.
Ўзбекистон туманида оҳак цехи 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон энергетика вазири қишда юзага келиши мумкин бўлган энергия ресурслари танқислигини қандай қоплашни режалаштираётгани ҳақида гапирди. Режага кўра, мазутдан электр ишлаб чиқарилади, йирик корхоналарни тунги иш режимига ўтказилади, АГТКШларга газ етказиб бериш қисқартирилади.
Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларни жорий этишда янгича молиялаштириш тизимига ўтилиб, кластер ва фермерларга бу учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Банк ва таъминотчилар билан шартнома имзолаш учун очиқ электрон платформа ишга туширилади.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши, жумладан, икки нафар ёш Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ ҳалок бўлганларнинг яқинларига жасадларни ватанга олиб келишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Президент сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиғилишда бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади. Сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиёт йилига 5 млрд доллар даромадни бой бераётгани сабаб сув хўжалигида «каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил» эълон қилинди.
Қозоғистон суди мамлакат фуқаросини «Вагнер» ХҲК таркибида Украинадаги урушда қатнашгани учун 6 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилди — у ёлланиш моддаси бўйича айбдор деб топилди.
Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистонга дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун жазоларни юмшатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳозирда бунинг учун жиноий жавобгарлик бор, лекин келажакда биринчи ушбу ҳуқуқбузарлик учун фақат маъмурий жавобгарлик бўлиши кўзда тутилган.
Тожикистонда мамлакат Жиноят кодексига вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритди.
Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой охиригача ҳарорат кечаси −6…+8 даража, кундузи +2…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.
Тошкент шаҳридаги аҳоли ва ташкилотлар учун чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати нархи 1,5−1,6 бараварга — уйда яшовчи ҳар бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга, бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 53 986 сўмдан 89 966 сўмгача ошади.
Расмийлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтини Сергели туманига кўчириш ҳамда уларни бирлаштириш лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Келгусида бошқа олийгоҳларни ҳам сиғими ва илмий салоҳиятидан келиб чиқиб, босқичма-босқич катталаштириш (бирлаштириш) режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг