Архив

«Ўзмиллийбанк» Хитой тараққиёт банкининг 2 млрд юань кредит линиясини жалб қилди
26 июнь 2024, 17:00

«Ўзмиллийбанк» Хитой тараққиёт банкининг 2 млрд юань кредит линиясини жалб қилди

25 июнь куни бўлиб ўтган 20-мажлис доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Хитой давлат тараққиёт банки ЎМБга 2 млрд юань ажратувчи битимни имзолади.

ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди
26 июнь 2024, 16:35

ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди

Бекобод шаҳри ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган 43 ёшли эркак иши доирасида бир нафар ички ишлар ходими қамоққа олинди. Марҳумнинг акаси «Газета.uz»га берган интервьюсида бу воқеада жами 8 нафар ходим иштироки бўлганини айтмоқда.

Ўзбекистон ва Россия ИИВлари киберхавфсизлик бўйича тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади
26 июнь 2024, 15:45

Ўзбекистон ва Россия ИИВлари киберхавфсизлик бўйича тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирлари миграция оқимини тартибга солиш, кибержиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди. Владимир Колоколцевга Ўзбекистон ИИВнинг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш маркази ҳам кўрсатилди.

Зўравонликка учраган аёллар ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
26 июнь 2024, 15:07

Зўравонликка учраган аёллар ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қирғизистон ва ЕИ кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади
26 июнь 2024, 14:58

Қирғизистон ва ЕИ кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади

Қирғизистон ва Европа Иттифоқи кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу, томонлар таъкидлаганидек, ҳамкорликни кенгайтириш учун «янги ҳуқуқий асос» бўлади.

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди
26 июнь 2024, 14:39

Ким Нам Сок Ўзбекистоннинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди

2013−2017 йилларда Ўзбекистон АТК вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ким Нам Сок мамлакатнинг IT бўйича Жанубий Кореядаги фахрий элчиси бўлди. У электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича лойиҳалар, республикада АКТни жорий этиш бўйича стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этган.

Тошкентда 2,1 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди (фото)
26 июнь 2024, 13:26

Тошкентда 2,1 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди (фото)

Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2,1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Уларнинг асосий қисмини каннабис, марихуана, гашиш ва опий ташкил қилади. Фото.

Artel Dual Inverter технологиясига эга совиткичларнинг янги моделларини тақдим этди
26 июнь 2024, 13:00

Artel Dual Inverter технологиясига эга совиткичларнинг янги моделларини тақдим этди

Artel`дан Dual Inverter технологиясига эга совиткичларнинг иккита янги модели тақдим этилди. Ушбу ечим юқори энергия самарадорлиги билан бир қаторда узоқ хизмат муддатини ҳам таъминлайди.

Тошкентда эркак гул сотувчи қизни бўғиб, яна икки йигитни калтаклади
26 июнь 2024, 12:03

Тошкентда эркак гул сотувчи қизни бўғиб, яна икки йигитни калтаклади

Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида эркак гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, сўнгра уни тинчлантиришга ҳаракат қилган яна икки йигитни ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Тошкент вилоятида 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
26 июнь 2024, 11:55

Тошкент вилоятида 5 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Паркент туманида юк машинаси пиёдаларни ўтказиб юбораётган иккита Cobalt, Spark ва Lacetti`нинг орқасидан келиб урди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.

Пастдарғом туманига ҳоким тайинланди
26 июнь 2024, 11:48

Пастдарғом туманига ҳоким тайинланди

Шерзод Рахманов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг янги ҳокими бўлди. У бунгача вилоятнинг Нарпай туманини 2020 йилдан буён бошқариб келаётганди.

2024 йилда 894,2 минг абитуриент ОТМ, коллеж ва техникумларда ўқишга ҳужжат топширди
26 июнь 2024, 11:10

2024 йилда 894,2 минг абитуриент ОТМ, коллеж ва техникумларда ўқишга ҳужжат топширди

Бу йил олий ва профессионал таълим муассасаларига киришда тестда қатнашиш учун 894 279 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида рўйхатдан ўтди. Ҳужжат топширганлар сони аввалги йилларга нисбатан анча пасайган.

Asialuxe Travel оилавий таътилни Туркиянинг қайси ҳудудларида ўтказиш мумкинлигини айтиб берди
26 июнь 2024, 11:00

Asialuxe Travel оилавий таътилни Туркиянинг қайси ҳудудларида ўтказиш мумкинлигини айтиб берди

Asialuxe Travel миллий туроператори нафақат катталар, балки ёш саёҳатчиларни ҳам қизиқтирадиган дам олиш меҳмонхоналари танловини тайёрлади.

Шавкат Мирзиёев Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлади
26 июнь 2024, 10:32

Шавкат Мирзиёев Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотлади

Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).

Ўзбекистонда 5 ойда 65 нафар ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
26 июнь 2024, 10:25

Ўзбекистонда 5 ойда 65 нафар ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Сенат Ўзбекистондаги йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятни яна танқид қилди. Қайд этилишича, 5 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган. 2023 йилда эса йўлларда 263 нафар бола ҳалок бўлган, 1568 нафари жароҳатланган.

Шербек Буранов Нарпай тумани ҳокими бўлди
26 июнь 2024, 09:02

Шербек Буранов Нарпай тумани ҳокими бўлди

Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Шербек Буранов Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими этиб тайинланди.

25 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 июнь 2024, 23:04

25 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Хусусийлаштирилаётган «Пойтахт банк», боласини ноқонуний диний таълимга мажбурлаган ота-оналар учун жазо чоралари, ҳовли уйлар учун ташкил этиладиган сервис компаниялари, хорижликларни номақбул деб топувчи қонунни қабул қилган депутатлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди
25 июнь 2024, 22:12

Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон президенти ва Россия ички ишлар вазири терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, киберхавфсизлик ва миграция соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади
25 июнь 2024, 21:51

ЕИ Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлади

Европа Иттифоқи Украина ва Молдованинг иттифоққа қўшилиши бўйича расмий музокараларни бошлади. «Олдиндаги йўл осон бўлмайди. Аммо у улкан имкониятларга ҳам тўла», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

«10 сутка — кўп». Ноткоин сотгани учун қамалган талаба интервьюси (+видео)
25 июнь 2024, 19:53

«10 сутка — кўп». Ноткоин сотгани учун қамалган талаба интервьюси (+видео)

«Газета.uz» июнь ойи бошида ноткоинни 800 минг сўмга сотгани учун 10 суткага қамалган талаба Исмоилжон Нормаматов билан суҳбатлашди. У мазкур ҳолат, бу унинг ўқиши ва ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди, шунингдек, бундай жазонинг қанчалик асослилиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг