Архив

10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди
18 октябр 2023, 18:10

10−11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Улар қайси йўналишни танласа, ўша фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. Кейинги ўқув йилидан танлов фанлари кўпаяди.

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди
18 октябр 2023, 16:17

Сурхондарёда тепловоз уриб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди

Сурхондарё вилоятида йўловчи поезди Spark билан тўқнашди. ЙТҲга енгил автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабаб бўлди. Автомобиль ҳайдовчиси вафот этган. Поезд йўловчилари жабрланмаган.

Шавкат Мирзиёев халқаро саъй-ҳаракатларни «Яшил ипак йўли» доирасида боғлашни таклиф қилди
18 октябр 2023, 16:10

Шавкат Мирзиёев халқаро саъй-ҳаракатларни «Яшил ипак йўли» доирасида боғлашни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Ипак йўли мамлакатлари иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш, шунингдек, «Яшил молиялаштириш» жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.

FeedUp фастфуд тармоғи Akfa Group таркибига кирди
18 октябр 2023, 16:02

FeedUp фастфуд тармоғи Akfa Group таркибига кирди

Akfa Group FeedUp фастфуд тармоғининг 50 фоиз улушини сотиб олди. Akfa Group`нинг, шунингдек, KFC Uzbekistan`да ҳам улуши бор.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди
18 октябр 2023, 15:45

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди

Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қиз 27 ёшли қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Суд жиноятчига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Президент Хитойнинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашди
18 октябр 2023, 15:28

Президент Хитойнинг қатор компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Хитойнинг CAMCE компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини гидротехник иншоотлар қуриш билан кенгайтирмоқчи. China Energy инфратузилмани модернизация қилишда қатнашиши, State Grid эса юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриши мумкин. Мирзиёев ушбу компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Наманганда сунъий кўл, Қашқадарёда дор йўли, Хивада сити — Самарқанддаги туризм форумида қандай келишувларга эришилди?
18 октябр 2023, 14:52

Наманганда сунъий кўл, Қашқадарёда дор йўли, Хивада сити — Самарқанддаги туризм форумида қандай келишувларга эришилди?

Самарқандда ўтказилаётган UNWTO тадбирлари доирасида Ўзбекистон вилоятлари хорижий компаниялар билан қатор келишувларга эришди. Хивада Khiva city туризм маркази, Қашқадарёда 3 метрлик дор йўли, Наманганда сунъий кўл ва Самарқандда 3та акванариум ва бошқалар қурилиши режалаштирилмоқда.

АҚШ элчиси — Афғонистондан Ўзбекистонга 2021 йилда ўтган 40 дан ортиқ ҳарбий авиатехника ҳақида
18 октябр 2023, 14:39

АҚШ элчиси — Афғонистондан Ўзбекистонга 2021 йилда ўтган 40 дан ортиқ ҳарбий авиатехника ҳақида

2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.

Ўзбекистонда 2026 йил охиридан ҳашаматли сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади
18 октябр 2023, 14:36

Ўзбекистонда 2026 йил охиридан ҳашаматли сайёҳлик поезди қатнови йўлга қўйилади

Италиянинг Arsenale компанияси 66 нафар йўловчига мўлжалланган сайёҳлик поездини ишлаб чиқади ва қуради. У 2026 йил охиридан бошлаб Тошкент−Самарқанд−Бухоро−Хива йўналишида ҳаракатлана бошлайди.

Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди
18 октябр 2023, 13:12

Тошкентдаги Сингапур институтида 600 нафарга яқин талаба курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг 600 нафарга яқин талабаси курсдан қолдирилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг ОТМ ректори изоҳ берди. Унинг ёзишича, 532 нафар талаба академик низом талабларини қўпол равишда бузган. Ректор уларнинг масаласи таҳлил этилишини қайд этди.

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар
18 октябр 2023, 12:54

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар

Ғазодаги «Ал-Аҳли» шифохонасига қилинган ҳужум мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Яқин Шарқнинг бир қанча давлатларида оммавий норозиликлар бошланди. Иорданияда ўтиши керак бўлган АҚШ президенти ҳамда Миср ва Фаластин раҳбарлари саммити бекор қилинди.

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида
18 октябр 2023, 11:49

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида

18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда
18 октябр 2023, 11:48

Андижонда пахта хирмонида ёнғин содир бўлди. Вазирлик ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда

Балиқчи туманида пахта қабул қилиш масканидаги хирмонда ёнғин содир бўлди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёнғинда 12 кг пахта ёнганини айтмоқда. Лекин воқеа акс этган видеода бир хирмон тўлиқ ёниб, ёнғин иккинчи хирмонга ҳам ўтганини кўриш мумкин.

АҚШ ЕИдан Ўзбекистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради
18 октябр 2023, 11:43

АҚШ ЕИдан Ўзбекистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради

Bloomberg хабар қилишича АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўради. Бунга бир гуруҳ муҳожирлар «ИШИД»га алоқадор шахслар ёрдамида АҚШга кириб келгани воқеаси сабаб бўлган.

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди
18 октябр 2023, 10:02

UzAuto Motors сотувда бўлмаган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди

UzAuto Motors компанияси оммабоп автомобиллар бўлган Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширгани маълум бўлди. Бироқ компания бу ҳақида расмий маълумот бермаган.

Ўзбекистон йил охиригача Қўштепа канали юзасидан Афғонистонга ҳукумат делегациясини юборади
17 октябр 2023, 22:57

Ўзбекистон йил охиригача Қўштепа канали юзасидан Афғонистонга ҳукумат делегациясини юборади

«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.

WSJ: Украина илк бор ATACMS ракеталаридан Россия позицияларига зарба берди
17 октябр 2023, 20:51

WSJ: Украина илк бор ATACMS ракеталаридан Россия позицияларига зарба берди

Украина ҳарбийлари илк бор АҚШ томонидан тақдим этилган ATACMS ракеталарини Россия қўшинлари позицияларига қарши қўллади, деб ёзмоқда Wall Street Journal. Ракеталарнинг кичик партияси яқинда яширинча Украинага етказилган эди.

Қирғизистон хорижликлар учун «визаран» тизимини бекор қилди
17 октябр 2023, 19:44

Қирғизистон хорижликлар учун «визаран» тизимини бекор қилди

Қирғизистон хорижликларнинг визасиз қолиш шартларини кучайтириб, «визаран» тизимини бекор қилди. Ушбу қарордан мақсад мамлакатда «миграция оқимларини самарали бошқариш»ни йўлга қўйиш ва хавфсизлик даражасини яхшилашдан иборат экани маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди
17 октябр 2023, 18:15

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди

Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди
17 октябр 2023, 17:33

Тошкентда тутқунликда бургут сақлаган шахслар 4,95 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги «Йўловчи поездларини таъмирлаш» ҳудудида 1 дона чўл бургутини тутқунликда сақлаган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан 4 950 000 сўм жарима қўлланилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг