Архив

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди
24 апрель 2023, 17:20

Тошкентда 16 ёшли қиз 3-қаватдан йиқилиб тушди

Юнусобод туманида яшовчи 16 ёшли қиз 3-қаватда балкон ойнасини артаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилган. Бош прокуратура жароҳат олган қизнинг аҳволи ҳозирда яхши экани, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Колумнист: Ўзгаришсиз ўзгаришлар
24 апрель 2023, 15:22

Колумнист: Ўзгаришсиз ўзгаришлар

Таҳлилчи Карен Срапионовнинг фикрича, банкларнинг минимал капиталини ошириш бозорни консолидация қилиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин ва бу банк тизими манфаатларига унчалик ҳам мос келавермайди. У ўз колонкасида қонун лойиҳасини ҳали ҳам қайта кўриб чиқиш мумкинлигига умид билдирди.

Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади
24 апрель 2023, 13:16

Тошкентда халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади

27−29 апрель кунлари Тошкентда GreenArt халқаро ландшафт санъати экофестивали бўлиб ўтади. Унинг вазифаси экологик маданиятни ошириш ва мамлакатдаги экология ва кўкаламзорлаштириш муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди
24 апрель 2023, 11:53

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди

Яккасарой туманида гувоҳномага эга бўлмаган ҳайдовчи Gentra машинасида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланди. Оқибатда скутер ва Cobalt билан тўқнашди, 2 киши жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Ўзбекистонда бир ҳафтада янги ҳосил пиёзи нархи 2 бараварга пасайди — EastFruit
24 апрель 2023, 10:54

Ўзбекистонда бир ҳафтада янги ҳосил пиёзи нархи 2 бараварга пасайди — EastFruit

Ички бозорга етказиб бериш ҳажми кескин ошгани сабабли Ўзбекистонда янги пиёз нархи 2 бараварга пасайди, бу 2022 йилги нархлар билан тенг дегани. Ўтган йилги ҳосил пиёзи нархи эса 17 фоизга тушган, лекин бир йил олдинги нархдан 1,5 марта юқори, деб ёзмоқда EastFruit портали.

«Фойдани ўйлаб еримизни заҳарлашда фаолмиз» — профессор Бахтиёр Расулов
23 апрель 2023, 12:38 1

«Фойдани ўйлаб еримизни заҳарлашда фаолмиз» — профессор Бахтиёр Расулов

1970 йилдан бери 22 апрель Халқаро Она Ер куни сифатида байрам қилинади. Шунга қарамай, одамзот ерни эксплуатация қилиш, унга зарар етказишдан тўхтамаяпти. Бу жараёндан, афсуски, Ўзбекистон ҳам четда эмас. «Газета.uz» биология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Расулов билан шу ҳақда суҳбатлашди.

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда
23 апрель 2023, 10:44

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Қоракўл туманидаги мактаблардан бирининг директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда. У бу пулни фуқароларни фаррош ва қоровул лавозимига ишга қабул қилгани эвазига олаётганда қўлга тушган.

Silk Avia тижорий рейсларни йўлга қўяди
22 апрель 2023, 16:36

Silk Avia тижорий рейсларни йўлга қўяди

25 апрелдан Silk Avia минтақавий авиакомпанияси Тошкентдан Термиз, Навоий, Наманган, Қарши ва Урганчга (Бухоро ва Самарқанд орқали) тижорий рейсларни амалга оширади.

Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди
22 апрель 2023, 15:52

Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди

Март ойида Ўзбекистон 151,2 млн долларлик газ импорт қилди, бу 2022 йил давомида қилинган импортнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Маҳаллий газ ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида кўрсаткич кескин кўтарилди. Кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳам ошди.

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди
22 апрель 2023, 15:29

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди

Январдаги прогноз анча паст бўлганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 5,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ҳажми сезиларли даражада ошди, январь-февраль ойларида иккала кўрсаткич ҳам ўтган йилдагидан анча паст бўлган эди.

Қўқонда Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
22 апрель 2023, 12:18

Қўқонда Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қўқон шаҳрида Gentra иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Mercedes-Benz машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 2 ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди
22 апрель 2023, 11:52

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди

Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради
22 апрель 2023, 11:26

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради

Қамчиқ довонида DAF юк машинаси бошқаруви йўқотилиб, ўрта темир тўсиққа урилди. Ундан қочган Damas эса хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилди.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия орқали иқлим бўйича мақсадларга эришиш
22 апрель 2023, 10:49

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия орқали иқлим бўйича мақсадларга эришиш

Қазилма ёқилғилар сайёра, инсоният ва иқтисодиёт учун боши берк кўчадир. БМТТД доимий вакили Матильда Димовска Халқаро ер кунига бағишланган мақоласида БМТТД кўмагида Ўзбекистонда «яшил» технологиялар соҳасида жорий этилаётган илғор тажрибалар ҳақида ёзади.

Uzbekistan Airways илк бор А330 самолётидан фойдаланишни бошлайди
22 апрель 2023, 09:06

Uzbekistan Airways илк бор А330 самолётидан фойдаланишни бошлайди

Uzbekistan Airways Литва компаниясидан узоқ масофаларга учувчи иккита Airbus А330 самолётини бир йил муддатга экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда ижарага олди. Улардан биринчиси Тошкент аэропортига қўнди. Мазкур самолётнинг илк рейси 23 апрель куни Истанбулга режалаштирилган.

Тошкентдаги мактабда 2 ўқувчи қиз 14 ёшли қизни «самосуд» қилди
22 апрель 2023, 00:42

Тошкентдаги мактабда 2 ўқувчи қиз 14 ёшли қизни «самосуд» қилди

Янгиҳаёт туманидаги мактабнинг 16, 17 ёшли ўқувчи қизлари 14 ёшли қизни уриб, унга енгил жароҳат етказди. Қизларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Воқеа юзасидан безорилик ҳолати бўйича жиноят иши очилди.

Мустақил Ўзбекистонда биринчи Рамазон Ҳайити қандай нишонланган? — видео
21 апрель 2023, 19:21

Мустақил Ўзбекистонда биринчи Рамазон Ҳайити қандай нишонланган? — видео

Маҳаллаларда «бир сўм пул» сўраётган болалар, Самарқанддаги Регистон майдонида ҳайит намозининг ўқилиши, тандирдан узилган нон ва нишолдани бир-бирига узатаётган қўшнилар — 1992 йилда ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойини шундай кузатишган.

Фарғонада том босиб қолган икки ишчи қутқариб олинди
21 апрель 2023, 15:51

Фарғонада том босиб қолган икки ишчи қутқариб олинди

Фарғона шаҳрида таъмирланаётган уйнинг томи қулаб тушиб, икки ишчини босиб қолди. Улар ФВБ қутқарувчилари томонидан чиқариб олинди ва шифохона жойлаштирилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради
21 апрель 2023, 14:35

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг қарийб 50 фоизи чорвачилик ҳиссасига тўғри келади. Соҳа мамлакатдаги барча иссиқхона газлари чиқиндиларининг 13 фоиздан ортиғи манбаи бўлиб, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Лойиҳа самарали ва иқлимга чидамли секторни яратишни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда газ ва кўмир қазиб олиш пасайишда давом этмоқда
21 апрель 2023, 13:40

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда газ ва кўмир қазиб олиш пасайишда давом этмоқда

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга, март ойида эса 12,9 фоизга қисқарди. Уч ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга камайди. Кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг