Архив

Visa компанияси Тошкентда ўз офисини очди
21 сентябрь 2023, 15:27

Visa компанияси Тошкентда ўз офисини очди

Марказий Осиёда 30 йилдан ортиқ фаолият юритаётган Visa рақамли тўловлар компанияси Тошкентда ўз офисини очди. Компания раҳбарлари мазкур янгилик мамлакатда барча молия институтлари ва савдо ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари учун ёрдамнинг кучайишини қайд этди.

Қарши шаҳри ҳокимининг ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарори бекор қилинди
21 сентябрь 2023, 15:13

Қарши шаҳри ҳокимининг ўзини 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарори бекор қилинди

Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини унинг сектори «Энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилгани учун 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарор чиқарганди. Қашқадарё вилояти ҳокими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига биноан бу қарорни бекор қилди.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди
21 сентябрь 2023, 15:05

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 5 киши шифохонага ётқизилди

Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
21 сентябрь 2023, 14:22

Наманганда юк машинаси билан рўй берган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди
21 сентябрь 2023, 14:20

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди

Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди.

Ўзбекистонда 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди
21 сентябрь 2023, 12:51

Ўзбекистонда 8 ойда 414 киши овқатдан заҳарланди

Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланди, уларнинг 2 нафари вафот этди. Касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм аниқланди. СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бундай ҳолатлар боғчаларда кўпроқ кузатилаётганинни қайд этди.

«Радарлар эмас, йўллардаги ўлимлар муаммосини муҳокама қилиш керак». Депутатлар жамоатчилик танқидига учради
21 сентябрь 2023, 12:49

«Радарлар эмас, йўллардаги ўлимлар муаммосини муҳокама қилиш керак». Депутатлар жамоатчилик танқидига учради

Қонунчилик палатаси депуталари радарлар масаласини муҳокама қилиб, тадбиркорлар «тузоқ» қўймаслиги кераклигини айтишди. Жамоат фаоллари эса «уларнинг фикрларини популистик гаплар» деб атаб, «ҳақиқий ва тирик депутатлар» аслида йўллардаги ўлимлар сонини камайтиришни ўйлаши лозимлигини таъкидлашди.

Самарқандда фуқаро 1 гектар ерни $159 мингга сотишга уринганликда гумонланмоқда
21 сентябрь 2023, 11:59

Самарқандда фуқаро 1 гектар ерни $159 мингга сотишга уринганликда гумонланмоқда

ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Улардан бирида самарқандлик шахс мансабдор танишлари орқали давлат захирасидаги 1 гектар ерни $159 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлгани айтилди.

Citibank Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда
21 сентябрь 2023, 11:38

Citibank Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Citibank Ўзбекистонда шўъба банки офисини очишни режалаштирмоқда. Шавкат Мирзиёев бу таклифни Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуган билан учрашувда маъқуллади.

Тошкентдаги яна 22 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
21 сентябрь 2023, 10:38

Тошкентдаги яна 22 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди
21 сентябрь 2023, 10:25

Нью-Йоркда ФИФА раҳбари Шавкат Мирзиёевга тўп совға қилди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ФИФА раҳбари билан учрашиб, Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Жанни Инфантино президентга унинг исми туширилган тўп совға қилди. Аввалроқ Мирзиёевга фамилияси туширилган футболка тортиқ қилинганди.

Жаҳон банки маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга инвестиция жалб этишда ёрдам беради
21 сентябрь 2023, 10:11

Жаҳон банки маслаҳат кенгаши Ўзбекистонга инвестиция жалб этишда ёрдам беради

Шавкат Мирзиёев ва Жаҳон банки гуруҳи президенти учрашувида банкнинг Маслаҳат кенгаши кўмагида инвестициялар оқимини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Inkuzart сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расмини тақдим этди
21 сентябрь 2023, 10:04

Inkuzart сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расмини тақдим этди

Рассом Inkuzart Тошкентда янги расм чизди. У ўйламай сарф қилинаётган сувга бағишланган.

Тошкент марказидаги «Шарқ» ва ЎзА бинолари сотувга қўйилади
20 сентябрь 2023, 23:45

Тошкент марказидаги «Шарқ» ва ЎзА бинолари сотувга қўйилади

«Шарқ» нашриёт-матбаа ижодий уйи ва ЎзА кўчирилади, уларнинг Тошкент марказидаги 1975−1979 йилларда қурилган бинолари сотувга қўйилади. Бу ерда «замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берадиган ягона мулкий мажмуа»ни яратиш режалаштирилмоқда.

20 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
20 сентябрь 2023, 22:00

20 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

ЖСТга аъзо бўлиш ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, президентнинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи, Тошкентда гул экишга 12 млрд сўм пул, болаларни йод билан таъминлаш дастури бошлангани, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ҳақида сўзлаган Cодиқ Сафоев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда
20 сентябрь 2023, 21:53

Ўсиш 7,2 баробарми? Газ импорти бўйича Статистика агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари фарқ қилмоқда

Иқтисодиёт вазирлиги олти ойда 2,6 млрд куб метр — 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробар кўп газ импорт қилганини билдирди. Бу Статистика агентлиги маълумотларидан фарқ қилади ва МБ раҳбарининг газ импорти туфайли бюджет тақчиллиги ошгани ҳақидаги сўзларига қисман ойдинлик киритиши мумкин.

Назарбоевнинг жияни устидан январдаги намойишлар бўйича жиноий иш очилди
20 сентябрь 2023, 21:14

Назарбоевнинг жияни устидан январдаги намойишлар бўйича жиноий иш очилди

Қозоғистон Бош прокуратураси собиқ президент Назарбоевнинг жияни, Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишга нисбатан тергов бошлади. У 2022 йил январида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради
20 сентябрь 2023, 17:55

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради

Испаниялик Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди. У жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мутахассис жамоа билан машғулотларни Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг бошлайди.

Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди
20 сентябрь 2023, 17:02

Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларидаги филиалларига 100 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси етказиб берилди. Йил якунигача яна 500 дан ортиқ машина етказилади.

Бухорода ўзгаларнинг номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси аниқланди
20 сентябрь 2023, 16:53

Бухорода ўзгаларнинг номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси аниқланди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси маҳаллада яшамайдиган шахслар номига 163 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни ўзлаштиргани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг