Аҳоли ва тадбиркорлар балиқчилик билан шуғулланиш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит олишлари мумкин. Балиқчилик хўжаликлари учун сув ҳавзалари участкалари онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.
«Ўзбекнефтгаз» ва Россиянинг «Форус» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган Gazli Gas Storage ҚК 2025 йилгача «Газли» ерости газ омбори қувватини икки баробарга оширишни режалаштирмоқда. «Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг ҳолати тўғрисида»ги маъруза муаллифлари айрим саволларни ўртага ташлашди.
Ҳиндистоннинг бортида ойкезари бўлган «Викрам» модули Ой юзасига муваффақиятли қўнди. Мамлакат бу билан СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин ўз аппаратини Ой юзасига қўндирган тўртинчи давлатга айланди.
«Ўзбекнефтгаз» ва Socar компаниялари Ўзбекистон ва Озарбайжонда нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Тез орада Оmoda C5 фастбэк кроссовери Ўзбекистонда сотувга чиқарилади. Tashkent City`да онлайн шаклда бўлиб ўтган тақдимот давомида компания вакиллари янги моделнинг асосий афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.
БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси «Толибон» ҳокимиятга келганидан бери ағдарилган афғон ҳукумати амалдорлари ва аскарларининг камида 218 та ҳолатда судсиз қатл этилганини қайд этди.
Кўпчилик имтиҳонда максимал балл тўплаганига қарамасдан, «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контракт асосида ўқишга кирди. Фаоллар бундай имтиёзни «ўта адолатсиз» деб атади. Вазирлик максималл балл тўплаган 200 нафар талабага «президент гранти» берилишини маълум қилди.
Яшнобод туманидаги 149-мактаб директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган учун жаримага тортилди.
ASUS вакиллари Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов билан шахсий ва корпоратив маълумотларни сақлашнинг аҳамияти, банкларнинг кичик ва ўрта бизнес секторида ривожланаётгани, КЎБ учун оммабоп ва кам баҳоланаётган кредитлаш маҳсулотлари ҳақида суҳбатлашди.
Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Тошкентда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлаш бўйича қилган шикояти бошқа автопарклардаги қувват жойларини бўлиб бериш орқали ҳал этилди. «Тошшаҳартрансхизмат», шунингдек, ҳайдовчиларнинг кечикаётган маошлари ҳафта охиригача тўлаб берилишини ваъда қилди.
Давлат ОТМлари бакалавриатига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди (шундан 42,6 минги грант асосида). Давлат гранти асосида ўртача балл 119,3 ни, тўлов-контрактники эса 93,3 баллни ташкил этди.
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.
Қўқон давлат педагогика институти декани фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Бу каби ҳолат Хоразм вилоятида ҳам қайд этилди.
Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.
Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари, хусусан, 4 та хона, кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари топилди.
Дэвид Хофман USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори бўлди. Миссия 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган. Микаэла Мередит унинг илк директори эди. USAID раҳбари Саманта Пауэр АҚШ Ўзбекистон халқини янада қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидлади.
БААда ёшлар ўртасида пара пауэрлифтинг бўйича ўтган Жаҳон чемпионатида 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг 4 нафари олтин, 1 нафари кумуш ва 2 нафари бронза медалига сазовор бўлди. Унда қатнашган аёл атлетлардан бири Руҳшона Ўктамова 95 кг тош кўтариб, Осиё рекордини янгилади.
Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.
Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг