Архив

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди
12 август 2023, 07:40

Фото: Тошкентда минглаб абонентлар 12 соатга яқин электр таъминотисиз қолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги минглаб хонадонлар ва кўплаб объектлар тармоқдаги носозлик туфайли 12 соатга яқин электрсиз қолди. Шунингдек, ҳудудда светофорлар ҳам ишламади. «Газета.uz» фоторепортажи.

«Газета.uz» 15 йиллигини нишонламоқда
11 август 2023, 22:37 1

«Газета.uz» 15 йиллигини нишонламоқда

11 август куни Ўзбекистондаги энг йирик интернет нашрларидан бири «Газета.uz» ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Сайт илк кунларданоқ «Янгиликларимиз халқ учун» шиори остида фаолият юритиб келмоқда.

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
11 август 2023, 22:17

11 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Маҳаллий рейсларга чегирма эълон қилган Узбекистан Аирwайс, мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатган Шавкат Мирзиёев, блогер Санжар Хоъжа ва Шерали Комиловларнинг қидирувга берилгани сабаблари, Жаҳон кубогини тарк этган барча ўзбек шахматчилари ва бошқалар — “Газета.уз"нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ИИВ — икки блогер қидирувга берилгани сабаблари ҳақида
11 август 2023, 18:36

Ўзбекистон ИИВ — икки блогер қидирувга берилгани сабаблари ҳақида

ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобиль олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Detectiv Uz) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.

Ўзбекистон мактабларида дарслар 4 сентябрдан бошланади
11 август 2023, 17:51

Ўзбекистон мактабларида дарслар 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 2023/2024 ўқув йили 4 сентябрь, душанбадан бошланади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди
11 август 2023, 17:26

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Реаллик чегарасидан ташқарида: ROG Zephyrus M16`нинг тўртта жозибали хусусияти
11 август 2023, 17:00

Реаллик чегарасидан ташқарида: ROG Zephyrus M16`нинг тўртта жозибали хусусияти

Ультраюпқа ROG Zephyrus M16 ноутбуки ёрдамида ижодий ва ўйин имкониятларини кенгайтириш мумкин. Қурилма замонавий дизайн ва янада кучли конфигурацияга эга бўлди.

Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчининг барчаси Жаҳон кубогини тарк этди
11 август 2023, 16:48 1

Ўзбекистонлик 5 нафар шахматчининг барчаси Жаҳон кубогини тарк этди

Ўзбекистоннинг Жаҳон кубогидаги сўнгги вакили, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 1/16 финал босқичида ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.

Туман ҳокимлари инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади — президент
11 август 2023, 15:54

Туман ҳокимлари инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади — президент

Туманлар ҳокимлари бундан буён ўз ҳудудларида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб беради, деди Ўзбекистон президенти. Буни сунъий йўл билан эмас, такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент
11 август 2023, 15:44

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди
11 август 2023, 14:24

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди

Президент фармонига кўра Марказий банк 2024 йилдан оилавий тадбиркорлик дастурлари учун банкларга камида 2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиши керак. Бунгача мазкур мақсадлар учун пул ТТЖ ёки бюджетдан ажратилган. МБ маблағларини расмий жалб қилиш (қонунда назарда тутилмаган) илк бор кузатилади.

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи
11 август 2023, 13:37

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи

Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкин.

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди
11 август 2023, 13:08

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди

Фарғона вилояти ҲЭТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди
11 август 2023, 13:00

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Fitch Rartings халқаро рейтинг агентлигида BB- (барқарор) даражасини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини b+ даражага кўтарди.

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи
11 август 2023, 12:31

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи

Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди
11 август 2023, 11:45

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди
11 август 2023, 11:37

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 11 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 990−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 135 сўм.

Самарқанддаги оҳак цехи 4,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
11 август 2023, 10:57

Самарқанддаги оҳак цехи 4,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Пастдарғом туманида оҳак ишлаб чиқарувчи цех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда яна бир автобус Spark билан тўқнашди
11 август 2023, 10:32

Тошкентда яна бир автобус Spark билан тўқнашди

Учтепа туманида Yutong русумли автобус йўлига чиқиб қолган Spark автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади. Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас.

Колонка. Янги Ўзбекистон мактаби: Стратегия-2030 лойиҳаси қанчалик чуқур ўйланган?
11 август 2023, 10:26

Колонка. Янги Ўзбекистон мактаби: Стратегия-2030 лойиҳаси қанчалик чуқур ўйланган?

«Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида аҳоли талаби ва халқаро андозаларга жавоб берувчи таълим тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Қўйилган мақсадлар ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш устуворлигига қай даражада мос? Колумнист Комил Жалилов таҳлил қилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг