16 июль санасида Yaponamama пан-осиё ресторанининг 17-филиали очилиш маросими бўлиб ўтади. Маросимда меҳмонларни шоу-дастурлар ва бепул суши-ролларнинг тарқатилиши кутилмоқда.
Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноий иш очилди.
Бақлажондан тайёрланган котлетлар, паштет, газак, салат, бақлажон чипс ва бошқалар — Zira.uz бақлажондан турли ноодатий таомларни тайёрлаб кўрди. Мазали егулик ва салатларнинг рецепти билан танишинг.
Фотосуратчи Холида Мусулмон 2022 йил июль ойида Жиззах вилоятидаги хонадонларнинг бирида ташкил этилган абитуриентларнинг ўзига хос тайёрлов марказида икки кун яшаб, уларнинг ўқиш ва турмуш шароитларини тасвирга туширган эди. «Газета.uz» унинг фотоҳикоясини тақдим этади.
Минглаб Украина фуқаролар Россия Украина томонидан босиб олинган ҳудудлардаги расмий ва норасмий қамоқхоналарда сақланмоқда. Улар қийноққа солиниб, қул сифатида меҳнатга мажбурланмоқда, дейилади Associated Press суриштирувида.
ССВ Нурафшон шаҳридаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл чақалоғи билан вафот этгани юзасидан маълумот берди. Унга кўра, аёл муассасага ўта оғир аҳволга келтирилган ва «сепсис. I-II даражали септик шок» ташхиси қўйилган. Бироқ олиб борилган жадал реанимацион терапияга қарамай, аёл вафот этган.
Пезидент сифатида қасамёд қилган Шавкат Мирзиёев, унинг инаугурация маросимидаги нутқи ва режалари, яна бошланадиган «Ташаббусли бюджет», иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби, Тошкентдаги Бўзсув каналига 18 та корхона кимёвий моддалар оқизиб келгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Парижда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 3 та — 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, параатлетчилар 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия олишди.
Тошкент каналлари ва унинг атрофидаги сув омборларидан олинган намуналар энг кўп ифлосланган сув Салар канали, энг тозаси эса Анҳор канали ва Чорвоқда эканини кўрсатди. Булар 12 июлдаги бир кунлик маълумотлар, умуман олганда, Ўзгидромет мунтазам равишда таҳлиллар ўтказиб туради.
АҚШлик профессор Барбара Оуклининг «Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади» китоби ўзбек тилига ўгирилиб, «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилди.
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.
Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши ҳисобига 11 июлдан Ўзбекистон бўйлаб термик депрессия кузатилди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. Дам олиш кунларида ҳарорат пасаяди. Келгуси ҳафтада ҳарорат яна қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланади. Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
Ипакчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповга нисбатан судга берган аризасини қайтариб олди. У ўзига нисбатан олиб борилган тергов бўйича раддия эълон қилишни, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилганди.
Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.
Марказий банк Ўзбекистон халқаро захиралари бўйича тарқалаётган хабарларга берган муносабатида захиралар 11,3 ойлик импортни қоплашга етишини билдирди. Бу минимал талабдан қарийб 4 баробарга кўп. Кўрсаткич йил бошидан буён 2 млрд долларга камайган.
Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди. Президент коррупция бўлмаса, «барча ишлар халққа ваъда берилганидек бўлади», дея таъкидлади.
Дилшод Азимов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. этиб тайинланди. Аввалги раҳбар Соҳиб Саифназаров президент топшириғи билан ишдан бўшатилганди.
Давактив «Биокимё» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва «Андижон биокимё заводи» АЖдаги 76 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланганини эълон қилди. Корхоналарнинг устав фонди 9,6 млрд ва 24 млрд сўм, иккала заводнинг ҳам ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,83 млн декалитрни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг