Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.
Май ойида пойтахтдаги иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 2,5 фоизга кўтарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга ошди. Шаҳардаги ижара нархлари эса йил бошидан бери 12,1 фоизга камайди.
Шавкат Мирзиёев ёнғиндан зарар кўрган Қўқондаги бозор бир ой ичида тўлиқ тиклаб берилишини маълум қилди. «Қўқонлик тадбиркорларимиз хотиржам бўлсин, биз ҳеч кимни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз», — деди президент.
Тошкентда 61 ёшли АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери талабларини бузгани ва безорилиги сабаб жаримага тортилди. У турмуш ўртоғи С.Разаковани турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, аёлига нисбатан тазйиқ ўтказган. Суд уни 990 минг сўм жаримага тортди.
Нукусда 27 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Аёлнинг руҳиятига ўтган йилнинг сентябрида эгизак чақалоқларидан айрилгани салбий таъсир кўрсатгани айтилмоқда.
Статистика агентлиги Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн нафар сайёҳ келгани, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан эканини маълум қилди. Сайёҳларнинг 2,1 млн нафари (81,5%) мамлакатга пиёда келган.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регуляторнинг қайд этишича, йил якунига қадар инфляциянинг 8,5−9,5 фоизгача пасайиши ҳамда инфляцияни пасайтирувчи омиллар таъсирини оширувчи омилларга нисбатан кучлироқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.
ДХХ томонидан Самарқандда икки фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга юбориши учун 44 минг доллар талаб қилган шахс ушланди.
НБУ Milliy мобил иловаси ёрдамида валютани исталган вақтда ва ҳамёнбоп курсда айирбошлаш, шунингдек банк терминалларида фоизсиз нақд пул олиш имконияти мавжуд.
Пойтахтнинг Яшнобод (соат 16:00 гача), Миробод ва Чилонзор (соат 17:00 гача) туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти тўхтатилди.
Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги йирик ўрмон ёнғини деярли бир ҳафта ўтиб локализация қилинди, 15 киши ҳалок бўлган. Бош прокуратура масъулиятсизликка йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
Тижорат банклари 15 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420−11 480 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 510−11 535 сўм.
Марказий банк муомаладан чиқарилган банкнот ва тангаларни қабул қилиш ва уларни янги банкнотларга алмаштиришни давом эттиришга қарор қилди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат СИ ёрдамида юзни танишни тақиқлайди ва ChatGPT каби чат ботларга контентни компьютер яратаётганидан огоҳлантириш талаби қўйилади.
Давлатобод туманида соф қуйма олтинларни 20 минг долларга сотаётган икки шахс ушланди. Экспертиза хулосасига кўра, олтин баҳоси 222,8 млн сўмга баҳоланган.
BBC рус хизмати Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россия қамоқхоналаридан Украинадаги урушга ёллангани бўйича текширувни эълон қилди. Маълумотларга кўра, бундай ёлланганлар орасида камида 93 киши ҳалок бўлган, улардан 34 нафари ўзбекистонлик.
Сўнгги йилларда сиёсий ва иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамай, янгиликларга бўлган қизиқиш доимий равишда пасайиб бормоқда. Reuters Institute`нинг ОАВ ривожланиши ҳақидаги ҳисоботига кўра, телевидение ва босма нашрлар ҳам ўз ўрнини йўқотмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг