Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов Грузиянинг TBC Bank банки Payme`ни сотиб олиши фонида нега очиқ бозорда маҳаллий хусусий компанияларнинг молиялаштиришни жалб қилиши ёки маҳаллий таъсисчиларнинг биржада листинг қилиш орқали лойиҳалардан чиқиши каби ҳолатларни учратмаётганимиз ҳақида фикр юритади.
Бухорода Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйнинг 6-қаватидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари бўйича тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.
OTP Bank «Ипотекабанк»нинг Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини расман сотиб олди. Акцияларнинг қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.
Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.
Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Наманганда сезилган. Сўровнома иштирокчилари энг кўп шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи ошганини қайд этган.
Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовага нисбатан судга мерос бўйича даъво аризаси киритди.
Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги турар жой биноси тунда Россия армияси томонидан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.
S&P рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини BB- (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Агентлик прогнозига кўра, 2023−2026 йилларда мамлакат ЯИМининг реал ўсиши ўртача 5,4 фоизни, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2023 йилда 2400 долларни ташкил этади.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.
Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.
Пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун Credit Suisse банкирларига хавф даражаси юқори мамлакатлардан янги мижозларни жалб қилиш тақиқланди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги «Anhor-Lokomotiv» боғидаги аттракциондан аёл ва эркак йиқилиб, касалхонага ётқизилди. Қайд этилишича, улар хавфсизлик камарини тақмаган.
Қорақалпоғистонда Lacetti қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Labo билан тўқнашди. Оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши шифохонага ётқизилди.
Яшнобод, Сергели, Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида 13 июнь куни электр энергияси «таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида» вақтинча ўчирилади.
2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Данғара туманида табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди. Унинг тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ов қилган фуқарога қуролини қайтариб бериш эвазига 1 млн сўм олгани айтилмоқда.
Самарқанд вилоятида кучли шамол сабаб электр таъминоти ўчирилди. Энергетика вазирлиги бу хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.
Фарғонада 42 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди. У воқеадан бироз олдин 7 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса поезддан қочишга улгурмаган.
Тижорат банклари 13 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370−11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 460−11 500 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг