Архив

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида
16 январь 2023, 12:56

«Қуруқ гап ва ёлғон ҳисоботи учун». Президент — Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега ишдан бўшатилгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.

Ўзбекистондаги маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктлари ташкил этилади
16 январь 2023, 12:50

Ўзбекистондаги маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктлари ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев 16 январдаги йиғилишда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширди.

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида
16 январь 2023, 11:44

«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида

Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.

Президент Сингапурга ташрифи муддатини қисқартирди
16 январь 2023, 11:12

Президент Сингапурга ташрифи муддатини қисқартирди

Шавкат Мирзиёев энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳвол сабаб Сингапурга ташриф давомийлигини 3 кундан 1 кунга қисқартирди. Сафар 16−18 январь кунларига мўлжалланганди.

Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ ҳокимига «ҳайфсан» берилди
16 январь 2023, 10:48

Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди
16 январь 2023, 10:43 1

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ишдан бўшатилди

Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.

Банкларда доллар курси яна ошди
16 январь 2023, 10:02

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 16 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.

Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда — СЭС
16 январь 2023, 09:57

Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда — СЭС

Аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиши мумкин. Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечаётганини ҳисобга олиб, СЭС фуқароларни шамоллаш белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик, гумон бўлганда, коронавирусга тест топширишга чақирди.

Наманганда 3 та фура тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
16 январь 2023, 09:28

Наманганда 3 та фура тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Поп туманида 3 та МАN юк автомобили тўқнашиб, ёнғин юз берди. Ёнғинни салкам бир соат давомида 4 та қутқарув экипажи бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Уйида «свет» ўчган тошкентликлар қаҳратон қишни қандай ўтказмоқда?
16 январь 2023, 00:01

Уйида «свет» ўчган тошкентликлар қаҳратон қишни қандай ўтказмоқда?

Аномал совуқ туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва бошқа туманларидаги аҳоли бир неча кундан бери чироқсиз қолмоқда, газ босими эса паст, батареялар уйни иситадиган даражада эмас. «Газета.uz» қишга тайёргарлик кўрмаган тошкентликлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётганига қизиқди.

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади
15 январь 2023, 19:08 1

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади
15 январь 2023, 16:45

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади

Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.

«Бу совуқлар одамларни бепарво қилиб қўймаса бўлгани». Очиқ осмон остида ишлаётганларнинг фикри ва кайфияти қандай?
15 январь 2023, 16:24

«Бу совуқлар одамларни бепарво қилиб қўймаса бўлгани». Очиқ осмон остида ишлаётганларнинг фикри ва кайфияти қандай?

20 даражали аёзда уйда исиниш ва иссиқ таом тайёрлаш имкониятининг йўқлиги кишини ночорлик кўйига солиб қўяди. Кимдир ишхонасида исиниб олар, аммо ҳаётий муҳим хизматларнинг ишчилари кўчада ишлайди. «Газета.uz» ободонлаштириш хизмати ходимлари билан қаҳратондаги иш ҳақида суҳбатлашди.

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғлари фаолияти чекланди
15 январь 2023, 14:11

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғлари фаолияти чекланди

Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақти чекланди. Озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқаттланиш шохобчалари фаолияти бундан мустасно.

Қатор ҳудудларда таътил муддати яна узайтирилди
15 январь 2023, 14:01

Қатор ҳудудларда таътил муддати яна узайтирилди

Бир қатор ҳудудларда мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларида таътиллар дастлаб режалаштирилганидек, 17 январга қадар узайтирилди. Хабар янгиланмоқда.

«Кўчани кенгайтиришни қандайдир замонавий нарса деб кўрсатиш бўйича навбатдаги уриниш» — Аркадий Гершман
15 январь 2023, 13:31

«Кўчани кенгайтиришни қандайдир замонавий нарса деб кўрсатиш бўйича навбатдаги уриниш» — Аркадий Гершман

Танқидлар, президентга мурожаат, мутахассисларнинг маслаҳатлари ва жамоатчилик билан мулоқот қилиш ваъдаларига қарамай, Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларни ўзи билганича кенгайтиришда давом этмоқда. Урбанист Аркадий Гершман Келес йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини танқид қилди.

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш учун ўнлаб бинолар бузилиши мумкин. Аҳоли норози
15 январь 2023, 13:07

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш учун ўнлаб бинолар бузилиши мумкин. Аҳоли норози

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш режалаштирилмоқда. Буюртмачи сифатида Enter Engineering компанияси танланди. 32,6 га майдонда мажмуани барпо этиш учун ҳокимлик, прокуратура бинолари, стадион ва бошқалар бузилиши мумкин. Аҳоли президентга мурожаат билан чиқди.

Тошкентда иситишни яхшилаш мақсадида иссиқ сув босими пасайтирилди
15 январь 2023, 11:27

Тошкентда иситишни яхшилаш мақсадида иссиқ сув босими пасайтирилди

Тошкентда квартиралар яхши иситилмаётгани сабабли электр тармоқларига юклама кучайган. Ҳар куни ўнлаб трансформатор ва симларда портлаш, ёниб кетиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Расмийлар иситишни яхшилаш мақсадида иссиқ сув босимини 3 кунга пасайтиришга қарор қилди.

«Ҳар доим эътибор беришларини хоҳлаймиз». Тошкентда ош тарқатилаётган тўйхоналардан репортаж
15 январь 2023, 11:01

«Ҳар доим эътибор беришларини хоҳлаймиз». Тошкентда ош тарқатилаётган тўйхоналардан репортаж

Аномал совуқ муносабати билан Тошкент ҳокимлиги эҳтиёжманд оилалар, уй-жой коммунал, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига пойтахтнинг қатор жойларида бепул ош тарқатилиши ҳақида эълон қилган эди. «Газета.uz» мухбирлари ана шундай жойларда бўлиб, аҳоли ва расмийлар билан суҳбатлашди — фоторепортаж.

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди
15 январь 2023, 10:40

Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди

14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг