Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.
Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқлади. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.
Термиз шаҳри ва Сурхондарёнинг қатор туманларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Вилоят ФВБ шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 55 ёшли эркак 7 ёшли қизчага уятсиз ҳаракатлар қилгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Нукус воқеаларига оид иккинчи суд жараёнидаги 28 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари бўйича суд қарори 12 июнь куни эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш 18 май куни бошланганди.
Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди. Ташкилот судни «одил судлов меъёрларига жавоб бермаган» деб ҳисоблаб, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги даъволари бўйича самарали тергов ўтказилмаганини таъкидламоқда.
Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.
Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнилғи қуйиш вақтида Nexia автомашинасида газ баллони портлаб кетди. Яна иккита машина шикастланди. Қурбонлар йўқ.
Грузияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди.
Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси 21 июндан Теҳрон ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.
Италиянинг SACE кредит агентлиги Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 2,2 миллиард евро ажратади. Маблағлар 4 та йирик лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилади.
Фарғона шаҳридаги туристик фирма ходими раҳбарининг кўрсатмаси асосида фуқародан Ҳажга юбориш эвазига 20 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг доллар олгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд шаҳри «Шукрона» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси 1500 доллар пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарога банкдаги таниши орқали 150 млн сўм миқдоридаги кредит олиб бермоқчи бўлган.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат бироз пасайиши, кундузи +33…+38 даражагача тушиши мумкин. Аммо пасайиш узоқ давом этмай, янги ҳафта бошида +41…+42 даражагача бўлган қийматларга қайтади.
Тошкентдаги яна 7 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди. Май ойи бошидан бери 14 та йўналиш янги тизим бўйича ишлай бошлаган. Ёз охиригача барча йўналишларни брутто-шартномаларга ўтказиш режалаштирилган.
Тижорат банклари 9 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 380−11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440−11 490 сўм.
Таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Бектемир, Яшнобод (17:00 гача) ва Мирзо Улуғбек (12:00 гача) туманларининг айрим жойларида электр энергияси бўлмайди.
Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.
Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди. Музокараларда иқтисодиёт, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг