Архив

«Онлайн мактаб» доирасида америкалик мутахассис инглиз тилидан дарс ўтади
6 ноябрь 2020, 14:06

«Онлайн мактаб» доирасида америкалик мутахассис инглиз тилидан дарс ўтади

«Онлайн мактаб» доирасидаги юқори синф ўқувчилари учун инглиз тили дарсларини ўтишга АҚШлик мутахассис жалб этилди. ХТВнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, хориждан яна бошқа ўқитувчилар ҳам жалб этилиши кутилмоқда.

Якшанба куни ҳаво салқинлашади
6 ноябрь 2020, 14:03

Якшанба куни ҳаво салқинлашади

Ноябрь ойининг биринчи ҳафтасидаги илиқ ҳарорат ҳафта сўнгида ҳавонинг салқинлашиши билан якунланади. Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда ва ҳарорат пасайишни бошлайди. Кейинги ҳафтанинг бошида кундузи ҳаво ҳарорати 10−15 даража бўлади.

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «тўлиқ қайта ишга тушириш» бўйича йиғилиш ўтказади
6 ноябрь 2020, 13:16

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини «тўлиқ қайта ишга тушириш» бўйича йиғилиш ўтказади

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масаласи бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказади. Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилади.

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер силкиниши сезилди
6 ноябрь 2020, 13:03

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер силкиниши сезилди

Эпимаркази Қирғизистон бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Зилзила кучи Фарғонада 5 баллни, Тошкентда 2 баллни ташкил этди.

Ҳайдовчилар исталган ҳарф комбинациялари билан «чиройли» рақамларни сотиб олиши мумкин
6 ноябрь 2020, 12:42

Ҳайдовчилар исталган ҳарф комбинациялари билан «чиройли» рақамларни сотиб олиши мумкин

Автомобил рақамларининг 1−3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин. Бундай рақамларнинг бошланғич нархи Тошкент шаҳрида 300 дан 900 БҲМгача, бошқа ҳудудларда 200 дан 500 БҲМгача бўлади. 6 ой ичида сотилмаган «чиройли» рақамлар арзон нархда аукционга қўйилади.

Жиззахда туман ҳокими учун Trailblazer хизмат машинаси сотиб олинди
6 ноябрь 2020, 12:07

Жиззахда туман ҳокими учун Trailblazer хизмат машинаси сотиб олинди

Зарбдор тумани ҳокимлигида маҳалла ишлари бўйича ҳоким ўринбосарига автомобиль етишмаган. Кейин туман раҳбари биринчи ўринбосарига ўзининг Captiva автомашинасини берган ва ўз навбатида у Lacetti русумли хизмат автомобилини ҳокимнинг маҳалла ишлари бўйича ўринбосарига топширган. Ҳокимнинг ўзи учун эса 370 млн сўм эвазига Trailblazer сотиб олинган.

«Миллий гвардия» ҳарбий кийимини кийиб, зўравонлик қилган шахслар қўлга олинди
6 ноябрь 2020, 11:53

«Миллий гвардия» ҳарбий кийимини кийиб, зўравонлик қилган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида бир гуруҳ фуқаролар «Миллий гвардия» ҳарбий кийимини кийиб, қуролланган ҳолда йўлда кетаётган шахсга зўрлик ишлатган. Босқинчилик қилган шахслар воқеа жойида қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
6 ноябрь 2020, 11:09

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Ғофир Жамолов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — каналлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
6 ноябрь 2020, 10:16

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2012−2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди.

Ўғлининг тўйига 53 кишини таклиф қилган Бухоро вилоят СЭХ раҳбари жаримага тортилди
5 ноябрь 2020, 22:23

Ўғлининг тўйига 53 кишини таклиф қилган Бухоро вилоят СЭХ раҳбари жаримага тортилди

Ўғлининг тўйида 53 киши қатнашган Бухоро вилоят Санитария-эпидемиология хизмати раҳбари 4,4 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди
5 ноябрь 2020, 21:38

Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди

Қашқадарёда ўрмон ёнғини юз берди. Салкам 600 та Зарафшон арчаси ёниб кетган.

Денов туманига ҳоким тайинланди
5 ноябрь 2020, 21:18

Денов туманига ҳоким тайинланди

Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
5 ноябрь 2020, 20:57

Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди
5 ноябрь 2020, 18:33

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига директор тайинланди

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Фурқат Тожиев «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директори лавозимига тайинланди.

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин
5 ноябрь 2020, 18:11

Данияда 17 млн қоракузан йўқ қилиниши мумкин

Даниядаги қоракузанларда (норка) мутацияга учраган коронавирус аниқлангани сабабли, 1139 та фермер хўжалигидаги 15−17 млн жониворни йўқ қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда фақат Хитой вакцинаси синови ўтказилмайди
5 ноябрь 2020, 16:38

Ўзбекистонда фақат Хитой вакцинаси синови ўтказилмайди

Covid-19 га қарши вакцина нафақат Хитой, балки вакцина ишлаб чиқилаётган бошқа давлатлардан ҳам келтирилиши режалаштирилмоқда. Инновацион ривожланиш вазири аҳолига ҳар қандай вакцинани олиб келиш учун бир неча вакциналарнинг синовини параллель равишда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Тошкентда камерунлик шахсни қийноққа солганлар 5 йилга қамалди
5 ноябрь 2020, 16:08

Тошкентда камерунлик шахсни қийноққа солганлар 5 йилга қамалди

Тошкентда камерунлик фуқарони тўрт кун давомида тутқунликда сақлаб, унга турли тан жароҳатлари етказган жиноий гуруҳга 5 йиллик қамоқ жазоси белгиланди.

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди
5 ноябрь 2020, 15:51

9 ой ичида давлат бюджети даромадлари 9,1 млрд долларни ташкил этди

Январь-сентябрь ойларида давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумларига тўғри келади.

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди
5 ноябрь 2020, 14:36

«Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, халақит қилманг!» Шерзод Шерматов ҳокимларга мурожаат қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарининг имижини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак. «Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг», — дея мурожаат қилди Шерзод Шерматов ҳокимларга.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш режалаштирилмоқда
5 ноябрь 2020, 13:58

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш режалаштирилмоқда

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Фискал институт ташкил этиш режалаштирилмоқда. Институтда дарслар 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг