Сурия собиқ президенти Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди, деб ёзмоқда ТАСС Кремлдаги манбасига таяниб. Таъкидланишича, Россия инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларга бошпана берган.
Сурияда исёнчилар Дамашқни эгаллаб, президент Башар Асад режимини ағдарди. Мамлакатдан қочиб кетган президентнинг қаердалиги номаълум. Дунё мамлакатлари етакчилари унинг ҳокимияти қулагани ҳақида нима демоқда? Тафсилотлар.
Президент ТИВга ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатлар билан виза тартибини соддалаштиришга эришиш бўйича топшириқ берди. Ёшлар агентлиги раҳбари Work and Travel дастури иштирокчиларига йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилишини маълум қилди.
Жанубий Корея собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хён тергов доирасида ҳибсга олинди. Прокуратура қўзғолон ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иккита жиноят ишини тергов қилмоқда.
Якшанба тонгида пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оқ чойшаб билан қопланди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф Тошкент кўчаларидаги қорни суратларга муҳрлади.
Исёнчилар ҳужумлари оқибатида Сурияда президент Башар Асаднинг 24 йиллик авторитар бошқаруви тугади, у Дамашқни номаълум йўналишда тарк этди, деб ёзмоқда ОАВ ўз манбаларига таяниб. Мамлакат бош вазири ҳокимиятни топширишга тайёр эканини билдирди.
Ўзбекистон 8−11 декабрда жорий қиш мавсумида биринчи марта аномал совуқлик муҳитига яқин бўлган об-ҳаво ўзгаришлари билан тўқнашади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бунда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида «Газета.uz» учун материал тайёрлади.
Декабрь бошида Корея Республикаси президенти ҳарбий ҳолат эълон қилди, кейин эса жамоатчилик босими остида уни бекор қилди. «Газета.uz» ушбу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар билан сиёсий воқеалар уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида суҳбатлашди.
Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришда етарлича овозни тўплай олмади: ҳукмрон партиянинг 108 депутатидан 105 нафари мажлислар залидан чиқиб кетиб, овоз беришдан бош тортди. Мухолифат президентни жавобгарликка тортишга уринишларини тўхтатмаслигини билдирди.
Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 2025 йил давомида 15 фоиздан икки марта оширилиши мумкин. Тошкентда баҳорда нархлар ошиши режалаштирилган. Шунингдек, тўлов тизимини қайта кўриб чиқиш ҳам муҳокама қилинмоқда.
Ноябрь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,67 миллиард долларга қисқариб, 43,1 миллиард долларга тушди. Кўрсаткич олтин нархининг пасайиши фонида июнь ойидан бери биринчи марта камайди. Марказий банк 9 тонна қимматбаҳо металл харид қилди.
Siberian Wellness компанияси «100 Гa» халқаро экологик лойиҳаси доирасида Орол денгизи тубига 5000 дан ортиқ кўчат экди.
1 январдан Тошкент шаҳрида автобус салонларида йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тақиқланади. Йўл кирани нақд пулда тўловчилар бир марталик чиптани Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали сотиб олиши мумкин бўлади.
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси оғир сурункали касалликка чалинган шахслар субсидия олишда муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. Бу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига сенатор сўрови юборилди.
«Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Аввалроқ унинг соғлиғида муаммолар бўлаётганди.
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрлари ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари ташкил этилади.
Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.
«Қўзиқоринзор» салати, «Оливье», «Шуба остидаги сельдь», товуқ ва ананасли «Нафосат» салати ва майонезли бошқа салат рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қарори учун узр сўради ва таъзим қилди. «Қарор дилхунликдан қабул қилинганди», — деган етакчи лавозимида қолиш масаласини ўз партияси ихтиёрига қолдиришини таъкидлади.
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи, Конституция куни муносабати билан афв этилган маҳбуслар, ЙҲҚга киритилган 3D пиёдалар ўтиш жойлари, Бўстонлиқда қурилиши бошланган капсула меҳмонхонаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг