Тижорат банклари 14 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 430 — 11 480 сўм.
Олмазор туманида Epica, 2 та Cobalt ва Matiz тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланди.
14 мартдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 бензини бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда. Шу вақтгача унинг нархи 9000 сўм атрофида эди.
Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов умрбод озодликдан маҳрум қилинди. У 2017 йилда Нью-Йоркда юк машинасида 8 нафар инсонни босиб кетиб ўлдирган ва ўнлаб одамларни жиддий жароҳатлаганди.
Бир йил аввал Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланган Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатилди. Унинг жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.
Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Машғулотлар жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилгани қайд этилди.
Аҳмед Фаруқ Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда ундан ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилиб олинди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.
Туркиядаги зилзиларда жами 48448 киши вафот этгани ва уларнинг 6660 нафар чет элликлар экани, АҚШ санкциялар рўйхатидаги генералнинг Хитой мудофаа вазири этиб тайинлангани, 2022 йилда Россия ташқи савдо айланмасининг 8,1 фоизга ўсгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиянинг Украинага қарши можаросида Ўзбекистон қайси тарафдалигини айтган президент, Тошкентда ўзини 7-қаватдан ташлаган россиялик, амалдорларнинг хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши тақиқлангани, мактабда тренддаги қўшиққа видео олган директор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Футбол бўйича Россия терма жамоаси июнь ойида Тошкент ва Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциацияси турнирида иштирок этиши мумкин.
Тошкент марказида бир киши турар-жой биносининг 7-қаватидаги деразадан ўзини ташлаб ҳалок бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси унинг Россия фуқароси эканлигини маълум қилди.
«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.
Яккасаройдаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур «За деньги да» қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Туман ҳокимлиги педагоглар жиддий огоҳлантирилганини маълум қилди. Ўқитувчилардан бирини эса ишдан бўшатишмоқчи экани айтилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги хусусий мулкда бўлган моддий маданий мерос объектига зарар етказилгани ҳақида хабар тарқалди. Маданий мерос агентлиги айбдор тадбиркор озодликдан маҳрум этилганини маълум қилди.
1 мартдан E-aktiv тизимида солиқ ҳисоби билан боғлиқ операцияларни акс эттириш мажбурий бўлиши керак эди. Бироқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ихтиёрий буйруқнинг амал қилиш муддатини 2024 йил 1 январгача узайтириш бўйича ҳукуматга таклиф киритди.
ДХХ Оҳангарон туманида 420 минг гектар ерни $700 мингга сотишда гумонланган ферма раҳбари, унинг отаси ва маҳалла раисини қўлга олди. Шунингдек, Жиззах ва Андижонда ҳам ноқонуний ер сотиш ҳолатлари аниқланди.
Президент Сурхондарёга ўтган йиғилишда вилоятга ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 трлн сўмга қўшимча равишда 465 млрд сўм ажратилишини маълум қилинди. Шунингдек, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига қўшимча 328 млн доллар жалб қилинади.
Табиат ресурслари вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасида фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғининг ноёб кадрларини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг