Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борди.
Binance биржасида биткоин курси 100 минг доллардан кўтарилди. Экспертлар криптовалюталарга ҳимоя активи сифатида қизиқиш ортганини қайд этди. Биткоин курси Трамп ғалабасидан бери сезиларли кўтарилиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти Франция «Озодлик, тенглик, биродарлик» халқаро мукофоти билан тақдирланди. Мукофот 10 декабрь куни Франция бош вазири томонидан жамият раҳбари Абдураҳмон Ташановга топширилади.
ОТМ талабалари ва техникум, касб-ҳунар мактаби, академик лицейлар ўқувчилари 25 декабрдан қишки таътилга чиқади. Дарслар 8 январдан бошланади.
Mobiuz акциялар ва махсус таклифларни йўлга қўйди, шунингдек, Қашқадарё вилоятида янгиланган офисини очди.
Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.
Франция парламенти 1962 йилдан бери биринчи марта ҳукуматга ишончсизлик вотумини маъқуллади. Шу тариқа, бош вазир Мишель Барнье ҳукумати ташкил этилганидан уч ой ўтиб қулади. Вотумга Барньенинг келаси йил бюджетини парламент билан келишмасдан тасдиқлаш қарори сабаб бўлди.
5 декабрь, пайшанба куни тонгда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудудда амалий ўқув машғулоти ўтказилмоқда.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ўзини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)дан ташқарида деб ҳисоблаши ва бу масалада ортга қайтмас нуқта босиб ўтилганини таъкидлади. Тоғли Қорабоғдаги можаролар фонида Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатган ва уни молиялаштиришни тўхтатган.
Президент администрациясига ўтган ДХХ собиқ раҳбари, афғон шамоли оқибатларини камайтириш режаси, уй қамоғидагилар учун ишлаб чиқариладиган браслетлар, МАГАТЭ директори билан учрашган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Яқинда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланган Алишер Усмонов ўз ихтиёри билан ваколатларини тўхтатди. Тадбиркорнинг вакили у бундай қарорни федерация манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилганини маълум қилди.
Театрларнинг аҳамиятини оширишга доир қарорга кўра, ДАКТ ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади ва ҳар йили жаҳон драматургияси асарлари бўйича танловлар жорий этилади. «Театр — ибратхонадир» дастурида Дафтарларга киритилган ва ногиронлиги бор шахслар спектаклларига бепул киритилади.
Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача ССП бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режалари билан танишди. Унга кўра, 2025 йилдан ҳудуд картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади. Бунинг учун хорижий инвесторлар иштирокида 16 та йирик лойиҳа шакллантирилади.
Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Пьергабриеле Пападиа де Боттини вазифасини бажаришга киришди. У 4 декабрь куни ТИВда вазир Бахтиёр Саидов томонидан қабул қилинди.
Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари умумий давлат чегарасини тўлиқ тавсифлашни якунлади. Қирғизистон МХДҚ раиси бир неча ойдан сўнг масала «бутунлай ҳал бўлишини» таъкидлади.
«Барселона» Nike билан янги шартнома имзолади. Бу спорт либослари таъминотчиси билан тузилган рекорд қийматдаги битим экани айтилмоқда (бунгача энг йириги «Реал Мадрид»да эди). 1,7 млрд евролик келишув клубнинг муаммолардан қутулишига ёрдам берадими? The Athletic шартнома тафсилотларини ўрганди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори жамиятни қаттиқ ларзага солди ва етакчининг янада сиёсий яккаланиб қолишига олиб келди. Маҳаллий ОАВ воқеалардан қандай хулосалар чиқармоқда — «Газета.uz» материалида.
Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. ДХХнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов эса унинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг