ДХХ тезкор тадбир ўтказиб, Қашқадарёда жами 99 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбарлари ва ходимини қўлга олди. Сирдарёда ҳам муқаддам судланган шахс боғ яратиш учун берилган ерни 30 минг долларга сотмоқчилиги маълум бўлди. Ҳозир ушбу шахсларга жиноят иши очилди.
Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.
Мирзоҳид Қодиров Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропи воқеалари ортидан ишдан олинган Сардор Кариев ўрнини эгаллади.
Тижорат банклари 22 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 360 сўм.
Ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди. Экспертизага кўра, 243 та ҳужжатда 350 та коррупциявий омил аниқланди.
Яшнобод туманидаги 151-мактаб яқинида маст ҳолда ўқувчининг қўлидан ушлаб, шубҳали ҳаракат қилган эркак 10 суткага қамалди. «Шошилиб югуриб кетаётганида тўхта, йиқилиб тушасан, деган маънода тўхтатгандим», — дейди у.
Boeing компанияси сўнгги 747 самолётини йиғиб тугатди. Афсонавий «ўркачли» лайнер 1969 йилда пайдо бўлган ва оммавий авиация рамзига айланган эди. Ушбу мақолада бу турдаги ҳаво лайнерларнинг пайдо бўлиши ва у билан боғлиқ тарихий воқеалар эслаб ўтилади.
Туркия ва Сурияда юқумлик касалликлар тарқалиш хавфи юқори экани, беларусликлик илк космонавт парвозининг кечиктирилгани, Мексика жанубида мигрантлар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида 17 кишининг ҳалок бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сурияга юборилган инсонпарварлик ёрдами, бизнесдан кетган Алишер Усмонов, Ўзбекистон-Миср ўртасида имзоланган $1,6 млрдлик келишувлар, пойтахтда 7 та вилоят ҳокимликларига меҳмонхона учун ер ажртилиши, ер усти метроси остида қуриладиган автотураргоҳлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Абдулҳамид Чўлпон томонидан салкам бир аср аввал ёзилган «Тараққий» мақоласида ўз тарихига қизиқмайдиган, ўз тилини ҳурмат қилмайдиган, ўйинқароқроқ (ҳозирги кунларнинг баъзи фаоллари томонидан «маънавиятсиз», «маънавиятдан узоқ» дея таърифланиши мумкин бўлган) ёшлар тоифаси кўрсатилган.
22 ёшли йигит Qarshi city`даги кўп қаватли уйнинг 10-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди. Терговга қадар текширувда у 2019 йилда руҳий муаммолар сабабли даволангани, ўша даврда ҳам жонига қасд қилишга урингани аниқланди.
Қоҳирадаги музокараларда Ўзбекистон ва Миср раҳбарлари Исроил-Фаластин муаммоси, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Эфиопиянинг тўғон қуриш режаларига тўхталди. Президентлар ушбу масалалар бўйича мамлакатлар позициялари бир-бирига мос келишини таъкидладилар.
Ўзбекистон ҳарбийлари Ҳиндистонга етиб борди. У ерда 5 мартга қадар шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади.
Тошкентда фуқароларнинг банк карталаридаги пулларини алдов йўллари билан ўзлаштириш ҳолатлари кескин ошди. 2022 йилда бундай кибержиноятлар оқибатида тошкентликлар камида 45,2 млрд сўм зарар кўрган. Бу пулларнинг бор-йўғи 9,2 млрд сўмга яқини ундириб берилган. ИИББ кенг тарқалган усулларни санади.
Россия президенти Владимир Путин РФ Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартномада иштирок этишни тўхтатаётганини маълум қилди. Россия ва АҚШ ўртасида тузилган ушбу шартнома ядро қуроллари арсеналларини қисқартириш ва уларнинг ривожланишини чеклашга қаратилган.
Жинсий эркинликка қарши жиноятлар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни таклиф этувчи қонун лойиҳасида оиладаги зўравонлик ва таъқиблар учун ҳам моддалар мавжуд. NeMolchi.uz ҳужжат тез орада қуйи палатага юборилишини эслатиб, унинг тўлиқ нусхаси билан танишишни таклиф қилди.
Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида Шавкат Мирзиёев ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси музокара ўтказди. Икки мамлакат газ-кимё, тўқимачилик, электротехника, заргарлик ва фармацевтика тармоқларида ҳамкорлик бўйича келишиб олди. Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди.
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши ҳудудида 1500 ўринли еттита, жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади.
Тошкент метросининг «Пахтакор» бекатида 26 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди. Аниқланишича, у руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи шахс бўлган. Йигит метрополитен ходимлари томонидан қутқариб қолинганидан сўнг, онасига топширилган.
2023 йил январь ойида Германия импортда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкорига айланди. Литва ва Франция ҳам Топ-10 савдо ҳамкорлар рўйхатига кирди. Статистика агентлигига кўра, импортнинг асосий қисмини 6 та самолёт ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг