Бир гуруҳ фуқаролар Яшнободда Zohmir Group компанияси қураётган уйга тўлов қилгани, аммо бир уй 4−5 кишига сотиб юборилганини айтмоқда. Айримлари яшаб турган уйини сотиб, кўчада қолган. Улар билан шартнома қилган шахс пуллар қайтарилаётганини билдирди. Прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Ўзбекистонда давлат идоралари раҳбарларининг фаолияти жамоатчилик фикридан келиб чиқиб баҳоланади. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида мурожаатларни электрон шаклда рўйхатга олиш амалиёти жорий этилади.
Пешку туманидаги муҳофазага олинган ҳудудда 125 туп дарахт (102 тупи қимматбаҳо) ноқонуний кесилди. Табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлади. Мусодара қилинган моддаларнинг аксар қисми Тожикистондан келтирилган.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилиши инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришишга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.
Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова «мавжуд вазиятдан келиб чиқиб» ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.
Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳам давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар йўналтиради. Маблағлар саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.
Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.
Қозоғистон депутатлари яқин атрофида мактаб, болалар боғчаси ёки бошқа ижтимоий инфратузилма бўлмаса, кўп қаватли уйлар қуришни тақиқлашни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси бир қанча мактабларда болалар сони ортиб кетиши ҳолатларидан кейин ишлаб чиқилган.
Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.
Пиёдалар учун хафли йўллар, россиялик депутатнинг СССР давлатлари ҳақидаги фикрига ўзбек фаоллари муносабати, сотуви кўпайган электромобиллар, Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги финал босқичида, инглиз тилини ўргатиш учун АҚШдан келган ўқитувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асони қабул қилди. Ижтимоий масалалар ва халқаро талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи палата Ўзбекистонда филиал очишни режалаштирмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Марғилонда бир йигит қизни яқинлашиб келаётган машинага ўтиришга мажбурлагани, қиз эса қочиб кетгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ гумонланувчиларнинг шахси аниқлангани ва улар шаҳар ИИБга чақирилганини билдирди.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.
Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.
Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг