Зангиота туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган фуқарони поезд уриб кетди. Оқибатда 59 ёшли киши вафот этди. Аниқланишича, фуқаро 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.
Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Қўшработ туманида 5 киши овқатдан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Санэпидқўмита фуқароларни огоҳликка чақирди.
Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.
Сешанба куни Нукус тумани «Оқтерак» маҳалласидаги икки қаватли уйдаги хонадонда газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 4 киши жароҳат олди, уларнинг аҳволи оғирлиги ва тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.
Президент Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосарлари, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиқларини тайинлади.
2022 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 11,9 млрд доллар сотган. Банклардан эса 8,9 млрд доллар сотиб олган. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп. Йил давомида сўм АҚШ долларига нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди.
Баходир Ахмедов ва Муроджон Маджидов маданият ва туризм вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Фирдавс Абдухолиқов вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори, Рустамбек Курбанов эса вазирлик ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар қўмитаси раиси бўлди.
Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб, Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев ва Мажит Каримов эса вазирлик ҳузуридаги агентликларга директор бўлди.
Суд Нукус воқеалари бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни якунлаб, 22 нафар судланувчига ҳукм эълон қилди. Айбланувчиларнинг айримлари дуога қўл очган бўлса, яқинлари кўз ёшларини тия олмади, ҳукм эълон қилинганидан кейин маҳкумлардан бирининг онаси ҳушини йўқотди. «Газета.uz» фоторепортажи.
Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди.
Январнинг охирги кунларидаги совуқ февраль бошида ҳам сақланиб туради. Бу ойда ёғингарчилик кўп бўлади, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Февраль охиригача ҳарорат кечалари +2…−5 даражагача, кундузи +2…+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан мактабларда 6 та фан ўтилмаслиги ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этиб, хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски маълумотлар эканини билдирди.
Тошкентда «7-автобус саройи»га тегишли 94-сонли йўналишдаги автобусни синган орқа ойналари скотчланган ҳолда йўлга чиқарган механик ишдан бўшатилди. Сарой бош муҳандисига хайфсан берилди.
ДХХнинг пойтахт ва Тошкент вилоятида олиб борган тадбирлари натижасида фуқаролардан ноқонуний сотилаётган 20 минг донага яқин гиёҳванд моддалар олиб қўйилди. Барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан олиб кирилган.
Бухоро вилояти судида Нукусдаги июль воқеаларини содир этганликда айбланган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. «Газета.uz» барча гумондорларга нисбатан ўқилган ҳукмнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилмоқда.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноий иш юзасидан асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ, шунингдек, ундан 228 млн сўм зарарни ундириш белгиланди.
Нукус воқеалари бўйича суд ҳукмида Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновларга нисбатан озодликни чеклаш ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди. Улар суд залидан шартли равишда озодликка чиқарилди.
Транспорт вазирлиги Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновчи автобусларга онлайн чипта харид қилиш учун «UzBus» мобил иловасини ишга туширди. Шу вақтгача онлайн чипта фақат Avtoticket.uz сайти орқали олинаётган эди.
Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг