Архив

Қасим-Жомарт Тоқаев муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди
1 сентябрь 2022, 18:32

Қасим-Жомарт Тоқаев муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилди

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик ва парламент сайловлари ўтказилади, январь ойидаги намойишлар иштирокчиларининг бир қисми амнистия қилинади, дея маълум қилди президент Қасим-Жомарт Тоқаев. У президентлик ваколатини қайта сайланиш ҳуқуқисиз 7 йиллик муддат билан чеклашни таклиф қилди.

1 сентябрь куни «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлади
1 сентябрь 2022, 17:15

1 сентябрь куни «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлади

Мустақиллик байрами шарафига пайшанба куни соат 21:00 да «Янги Ўзбекистон» боғида мушакбозлик бўлади.

«Аёлларга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди» — президент
1 сентябрь 2022, 16:49

«Аёлларга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди» — президент

Шавкат Мирзиёев аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. «Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат», — дея таъкидлади президент.

Мактабнинг қалби. Мактаб кутубхоналари қандай бўлиши керак?
1 сентябрь 2022, 16:01

Мактабнинг қалби. Мактаб кутубхоналари қандай бўлиши керак?

Мактаб кутубхоналарининг замонавий вазифаси болалар ҳаётни ўрганишлари учун шароит яратишдан иборат. Бироқ Ўзбекистондаги мактаб кутубхоналарининг асосий функцияси гўёки ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлашдан иборатдек. «Газета.uz» мактаб кутубхоначиларининг шу ҳақдаги фикрлари билан қизиқди.

ОТБ Ўзбекистонга $150 млн кредит ва $3 млн грант ажратади
1 сентябрь 2022, 14:15

ОТБ Ўзбекистонга $150 млн кредит ва $3 млн грант ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш учун 150 млн доллар кредит ва 3 млн доллар грант ажратади. Лойиҳа ҳукуматнинг юқори қийматли экинларни етиштиришга ўтиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлайди.

Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланди
1 сентябрь 2022, 13:44

Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланди

31 август куни давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти рўйхатдан ўтказилди. Бунда коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади. Натижалар «E-anticor.uz» электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.

Илк Мустақиллик байрами қандай нишонланган?
1 сентябрь 2022, 13:00

Илк Мустақиллик байрами қандай нишонланган?

Ўзбекистонда илк Мустақиллик байрами қаерда ва қандай ўтказилган? Унга ким режиссёрлик қилган? Ислом Каримов ва режиссёр мунозарасига нима сабаб бўлган? «Газета.uz» билан суҳбатда 1992−2001 йиллардаги байрамлар ташкилотчиларидан бири Усмон Қорабоев шу ва бошқа саволларга жавоб берди.

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар
1 сентябрь 2022, 09:33

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар

Қовурма ва қайнатма шўрва, шивит оши, мохора, қозон кабоб, байрамона ош, «лола» сомса, қозонда пиширилган лўли-кабоб — Zira.uz байрамона таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

1 сентябрдан нималар ўзгаради?
1 сентябрь 2022, 01:24

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Маҳаллий туристларга кешбэк берилади, такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади, автотранспортларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ўзгаради, автомобиль ишончномаси онлайн тузилади, кўп квартирали уйларнинг зилзилага чидамлилиги текширилади — 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Москва биржаси сентябрдан ўзбек сўмида савдо қилишни бошлайди
31 август 2022, 22:49

Москва биржаси сентябрдан ўзбек сўмида савдо қилишни бошлайди

12 сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги савдолари бошланади.

«Хавотирга ўрин йўқ». Халқ таълими вазири — аттестацияда қатнашмаган олий тоифали ўқитувчилар ҳақида
31 август 2022, 22:01

«Хавотирга ўрин йўқ». Халқ таълими вазири — аттестацияда қатнашмаган олий тоифали ўқитувчилар ҳақида

Халқ таълими вазири олий тоифали ўқитувчилар аттестацияси масаласида мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, аттестациядан ўтмаган 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга олий тоифали ўқитувчиларнинг тоифалари бекор қилинмайди.

31 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 август 2022, 22:00

31 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қатағон қурбонларини ёд этган президент, ДХАда «права»ни алмаштириш вақтинча тўхтатилгани, қўлга олинган Зангиота туман ҳокимлиги ходими, аэропортдан ноқонуний ўтказилган тимсоҳ ва буқаламун, «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони, сентябрнинг иссиқ куни ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

«Агробанк»дан қулай шартларда таълим кредитни олиш мумкин
31 август 2022, 21:00

«Агробанк»дан қулай шартларда таълим кредитни олиш мумкин

«Агробанк» талабаларга қулай шартларда таълим кредитларини таклиф этади.

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент
31 август 2022, 20:55

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади. Шунингдек, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
31 август 2022, 20:34

Нозимжон Холмуродов ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Мисрдан келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортидан 54 та тимсоҳ ва 10 та буқаламунни олиб ўтмоқчи бўлди
31 август 2022, 20:19

Мисрдан келган фуқаролар Тошкент халқаро аэропортидан 54 та тимсоҳ ва 10 та буқаламунни олиб ўтмоқчи бўлди

30 август куни Миср давлатидан учиб келган фуқаро 56 та тимсоҳ боласини, 31 август куни эса Мисрдан келган бошқа фуқаролар пластмасса идишларда 10 та буқаламунни халқаро аэропортдаги божхонадан ўтказмоқчи бўлди. Ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли уларнинг айримлари оғир аҳволда.

«Ўзагросуғурта» АЖда трансформация ишлари жадал давом этмоқда
31 август 2022, 19:00

«Ўзагросуғурта» АЖда трансформация ишлари жадал давом этмоқда

«Ўзагросуғурта» трансформацияси давомида молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ва унинг халқаро имижини мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилган.

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди
31 август 2022, 17:51

«Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан «Kinematografiya fidokori» кўкрак нишони таъсис этилди. У билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

Давлат хизматлари марказларида «права»ни алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади
31 август 2022, 17:27

Давлат хизматлари марказларида «права»ни алмаштириш вақтинчалик тўхтатилади

ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»ни жорий этди. Тизимдаги профилактик ишлар сабаб ЙИДХП ва Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча чекланади.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди
31 август 2022, 17:01

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

30 августда пиёда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 автомобили уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди. ЙТҲни содир этган шахс Тошкент шаҳар маъмурий суди судьясининг катта ёрдамчиси экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг