Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжид худкуш томонидан портлатилди. Қурбонлар сони 28 кишини, жароҳатланганлар 150 кишини ташкил этмоқда.
Республикада 2022 йилда ўртача номинал ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошиб, 3,89 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳудудлар орасида Тошкент, фаолият тури бўйича — банк соҳаси етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи бўйича фарқ ошишда давом этмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Нукус воқеаларида ҳаддан ташқари куч ишлатилгани, кўплаб фуқаролар оғир жароҳат олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган, шунингдек, парламент комиссияси мустақиллиги шубҳа остига олинган. Комиссия HRWга жавоб қайтарди.
Uzbekistan Airways баҳор мавсумидан бошлаб Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
1 февралдан Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат ҳафта давомида кечалари −1…+4 даражани, кундузи +5…+10 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Ўзбекистонда сел, кўчки ва сув тошқинлари каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.
Нукусда икки бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ улардан бири реанимацион чора-тадбирларга қарамай вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тез тайёрланадиган лапша маҳсулотидан заҳарланиш дея тарқалганди.
Нукус шаҳридаги кўп қаватли уй портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди. Аввалроқ 5 ёшли қизалоқ қутқарилиб, шифохонага олиб кетилганди. Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Газета.uz» қутқарув ишлари давомида Нукусдаги уй вайроналари остидан жасади топилган эркакнинг шахсини аниқлади. У Саламат Разиев бўлиб, портлаш содир бўлган квартиранинг пастки қаватида яшаган.
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.
«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.
Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тижорат банклари 30 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 285 — 11 370 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 390 сўм.
Нукус шаҳридаги газ портлаган 4 қаватли уй вайроналаридан бир нафар фуқаро жасади топилди ва 5 ёшли қиз қутқариб қолинди. Уйда яшовчи бошқа фуқаролар эвакуация қилиниб, вақтинчалик уй-жой билан таъминланди.
Икки кунда Тошкент ва Наманган шаҳарларида юриб кетаётган Nexiа автомобилларида ёнғин чиққан. Ҳодисалар оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Чехиядаги сайловларда собиқ НАТО генералининг ғолиб бўлгани, Покистон ва Перуда автобус ҳалокатларида кўплаб инсонларнинг вафот этгани, Эрондаги заводларга дронлар ҳужуми, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнининг тўхтаб қолгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтказилган Tata Steel Chess-2023 мусобақасини 2-ўрин билан якунлади. Мусобақа ғолиблиги 8,5 очко тўплаган мезбон Аниш Гирига насиб қилди. Жавоҳир Синдоров эса ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Боксчи Бектемир Мелиқўзиев АҚШда ўтказилган жангда америкалик Улисес Сиеррани нокаутга учратди.
Нукус шаҳридаги 4 қаватли уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 2 нафар йигит куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилди. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ва Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов борди.
Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар имом-хатибнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг